АҚШ Аэронавтика ва космик маконни тадқиқ этиш миллий бошқармаси Халқаро космик станция парвозининг тезлигини маълум қилди. Бу борадаги тегишли видео NASA’нинг Twitter’даги саҳифасига жойлаштирилган.
NASA Халқаро космик станциянинг тезлигини самолётлар тезлиги билан таққослади.
Airplanes fly about 600 mph, but the @Space_Station orbits Earth at 17,500 mph & looks like a very bright star moving across the sky. Did you know that you can track when the station will pass overhead? Find out when & where to #SpotTheStation: https://t.co/IV6AZcGh8B #NASAatHome pic.twitter.com/55bUe1yoOs
— NASA (@NASA) April 26, 2020
«Самолётлар тезлиги соатига 966 километрга етади, Халқаро космик станция эса Ер атрофида соатига 28 164 километр тезликда ҳаракатланади», — дейилади хабарда.
NASA’нинг қўшимча қилишича, станция осмонда учаётган жуда ёрқин юлдузга ўхшайди.
Изоҳ (0)