Италия ҳукумати 4 майдан бошлаб коронавирус пандемияси сабаб жорий этилган чеклов чораларини енгиллаштиришни бошлайди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Жузеппе Контега таяниб, Reuters хабар берди.
Бир ҳафтадан сўнг, яна қурилиш, ишлаб чиқариш ва айрим улгуржи савдо компанияларининг қайта иш бошлашига рухсат берилади. Боғлар сайр учун очилади. Шунингдек, оилавий учрашувлар ва 15 кишидан ошмаган ҳолда дафн маросимларида иштирок этиш мумкин бўлади, бироқ бу ҳолда ҳам ижтимоий масофаланишга риоя қилинади.
18 майдан бошлаб чакана савдо дўконлари, музейлар ва кутубхоналар, июнь ойидан эса — ресторанлар, барлар, гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар очилади. Мактаблар сентябргача, яъни кейинги ўқув йилига қадар ёпиқ қолади.
Италия коронавирус пандемиясида энг кўп жабр кўрган давлатлардан бири. Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, мамлакатда 197 мингдан ортиқ одам COVID-19 билан касалланган, қарийб 26,7 минг одам вирус қурбонига айланган. Италияда қаттиқ карантин 10 март куни жорий этилганди.
Аввалроқ Италия ҳукумати мамлакат чегаралари йил охиригача очилмаслигини тахмин қилган эди.
Изоҳ (0)