• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Рамосдан Балотеллигача. Замонавий футболнинг энг кўп қизил карточка олган футболчилари рамзий терма жамоаси (фото)

    Бир вақтлар футболчилар ҳозиргидек итоаткор ва бўйсунувчи бўлмаган. Ўша пайтларда нисбатан қаҳри қаттиқроқ, қўпол ва харизматик ўйинчилар майдонда кўпчиликни ташкил этарди. Рой Кин ва Винни Жонс каби тажовузкор ўйинчилар даври ортда қолди. Бироқ футболда ҳам барча соҳаларда бўлгани каби истиснолар ҳам учраб турибди.

    Transfermarkt статистикаларидан фойдаланган ҳолда, фаолияти давомида энг кўп қизил карточка олган ўйинчиларнинг рамзий терма жамоаси тузилди. Рамзий жамоа вакилларининг умумий ҳисобдаги қизил карточкалар сони 168 тани ташкил қилди. Қуйида улар билан танишиш мумкин.

    Дарвозабон

    Йенс Леманн – 7 та қизил

    Фото: Daily Maily

    Фото: Daily Maily

    «Арсенал»нинг собиқ дарвозабони Леманн баъзан ўзининг қўпол ҳаракатлари билан ажралиб турарди. Леманн Дортмунднинг «Боруссия»сида ўйнаган даврларидаёқ «ёмон бола» сифатида шуҳрат қозонган. У қизил карточкалар сони бўйича дарвозабонлар орасида Бундеслига рекордчиси ҳисобланади.

    Ҳимоячилар

    Серхио Рамос – 26 та қизил

    Фото: УЕФА

    Фото: УЕФА

    Рамос футболда ҳамон қўпол ўйинчилар борлигига исбот бўла олади. Очиғини айтганда, унинг бу рўйхатга киритилиши ҳеч кимни ажаблантирмаса керак. Кўпчилик Рамос нафақага чиққунига қадар қизил рангдаги карточкалари сонини 30 тага етказиб олишига ишонмоқда. У 187 та огоҳлантириш билан Ла Лига рекордчиси ҳисобланади. Шунингдек, Рамос Чемпионлар Лигасида ҳам 40 та огоҳлантиришни ўз номига расмийлаштириб қўйган.

    Пепе — 12 та қизил

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Ажабланарлиси, Пепе атиги 12 мартагина майдондан четлатилган экан. Рақибларни йиқитиш ва ҳакамларни ҳақорат қилишнинг ишқибози бўлган португалиялик футболчининг ташланишларидан ҳатто унинг жамоадошлари ҳам ҳайиқиб туради.

    Марко Матерацци – 15 та қизил

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Зидан 2006 йилги Жаҳон Чемпионати финалида айнан Марко Матераццига боши билан зарба бергани учун майдондан четлатилганди. Аммо Матераццининг ўзи ҳам «подкат»лари ва тирсак зарбалари билан Зидандан қолишмаган. Уни ҳатто антифутболчи деб ҳам аташарди, бироқ унга буларнинг умуман қизиғи бўлмаган.

    Патрис Эвра — 12 та қизил

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Хушчақчақлиги ва ижтимоий тармоқлардаги ҳазиллари билан танилган Патрис Эвра бир вақтлар майдондаги қўпол ҳаракатлари билан ҳам анча машҳур бўлган. У умумий ҳисобда 12 та қизилга муносиб кўрилган. Аммо бундан ҳайратланишнинг ҳожати йўқ, чунки гап ўз мухлисларидан бирининг бошига туширган одам ҳақида кетмоқда. У ҳатто Европа Лигасида ўйин бошланмасидан аввал қизил карточка олган ягона футболчи сифатида тарихга кирган.

    Ярим ҳимоячилар

    Даниэле де Росси — 15 та қизил

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Де Россининг ўзи ҳакамлар билан яхши чиқишмаслиги ва олган қизиллари ҳаққоний эканини тан олганди. Унинг энг машҳур қўполлиги 2006 йилги мундиалда (Италия сафида) АҚШ терма жамоасига қарши ўйинда рақиб футболчисини тирсаги билан урганидир. Шундан сўнг ФИФА де Россига навбатдаги тўртта ўйинда иштирок этишни тақиқлаб қўйганди.

    Эдгар Давидс — 25 та қизил

    Фото: «Ювентус»

    Фото: «Ювентус»

    Луи ван Гал Давидсни «Питбулл» деб чақириши бежиз эмас. Унинг муттасил тажовузкорлиги, қаттиққўллиги ва зўравонлиги бошқалардан ажралиб турарди. 25 та қизил рангли карточка бунинг исботи бўла олади. Ўз вақтида Давидс саккиз ўйинда уч маротаба майдондан четлатилган.

    Зинедин Зидан– 14 та қизил

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Зиданнинг сўнгги учрашуви 2006 йилги Жаҳон Чемпионати финали бўлган, ўша ўйинда Матераццига «калла» қўйгани учун майдондан четлатилганди. Зидан дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирилигига, юқори техникаси ва зарбаларининг аниқлигига қарамай, тез-тез қўполлик қилиб турарди. Бироқ бу унинг обрўйига заррача таъсир қилмаган.

    Франческо Тотти — 16 та қизил

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Рўйхатдаги учинчи италиялик футболчи Тотти юқори даражали ўйинчи бўлган ва ҳеч қачон курашлардан қочмаган. У 22 йиллик фаолияти давомида 16 та қизил карточка ишлаб олди. «Рим қироли» ҳам қаҳрамон, ҳам ёвуз эди. Айнан шунинг учун ҳам уни Италия пойтахтида севишган.

    Ҳужумчилар

    Златан Ибрагимович — 13 та қизил

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Златан олдинги чизиқда ҳаракат қилишига қарамай, фаолияти давомида 13 марта майдондан чиқариб юборилган. Златан тили бийронлиги ва рақибга қарата тўғридан-тўғри йўллаган зарбалари учун кўпчиликнинг ғазабига дучор бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Златаннинг MLS чемпионатида рақибининг бошига қай тарзда ургани ҳамон кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.

    Марио Балотелли — 13 та қизил

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Супер Марио» нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам ўзига хос жанжаллари билан мухлислар ёдида қолган. У «Милан», «Интер», «Марсель», «Манчестер Сити» ва «Ницца» клубларида қизил карточкалар олган. Ҳатто унинг «Ливерпуль» билан шартномасида хулқ-атвор тўғрисида банд бўлган. Агар Балотелли бир мавсум давомида учтадан кўп қизил карточка олмаса, унга қўшимча бир миллион фунт тақдим этиларди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    26.04.2020, 21:11   Изоҳ (0)   48935
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Майк Тайсон рингга қайтади. 53 ёшли боксчи бир нечта кўргазмали жангда иштирок этади

    26.04.2020, 20:38

    Каннавародан Тоттигача. Чемпионлар Лигасида ғолиб бўла олмаган юлдузлардан иборат рамзий терма жамоа тузилди

    26.04.2020, 18:59

    UFC президенти: Тони билан жангнинг бекор бўлишида Ҳабибнинг айби йўқ

    26.04.2020, 17:37

    ПСЖ Погба учун «Манчестер Юнайтед»га икки футболчисини таклиф қилади

    26.04.2020, 16:19

    Диего Коста: Антонио Конте «Реал»да бир мавсум ҳам ишлай олмасди

    26.04.2020, 15:36

    Ҳабиб Нурмагомедовнинг отасида пневмония аниқланди

    26.04.2020, 14:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фарғонада 17 ёшли қизга шилқимлик қилган маҳалла раисига 4 сутка берилди

    Ўзбекистон | 8 август, 18:40

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Муҳаммад алайҳиссалом дунё ҳукмдорларига йўллаган мактублар нусхаси Тошкентдаги экспозициядан жой олади

    Ўзбекистон | 8 август, 18:25

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55

    Тарвуз ва қовун каби полиз экинлари кичик ёшдаги болалар учун қанчалик хавфли?

    Фарзанд | 8 август, 17:40

    Чарльз Оливейра Топурия билан жангдаги мағлубиятини тан олди: “У мендан яхшироқ эди”

    Спорт | 8 август, 17:30

    Хитойда чивин тарқатаётган вирус Тайванда ҳам аниқланди

    Дунё | 8 август, 17:20

    “Йиғлаганини ҳам эшитмабман”. Марғилонда ёш болани Gentra’да босиб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.