Ҳар йили 22 апрель куни Ер куни нишонланади. Ер кунини нишонлаш ташаббуси 1970 йилда илгари сурилган. Ўшанда ташаббус эгалари атроф-муҳитга ғамхўрлик қилиш, шунингдек, сайёрани сақлаб қолишда инсонларнинг бурч ва мажбуриятлари ҳақида эслатиш учун ушбу байрамни нишонлашни таклиф қилган.
2020 йилнинг 20 апрелида Ер куни 50 марта нишонланди. Ўтган вақт мобайнида кўплаб амалий ишлар қилинганига қарамай, муаммолар буткул барҳам топгани йўқ.
The Atlantic нашри 50 йил ичида сайёранинг турли нуқталарида олинган суратлар жамланмасини тақдим этди. Суратларда атроф-муҳитнинг айрим жиҳатлари инсониятга қандай таъсир ўтказиши, инсонлар унга қандай таъсир ўтказиши акс этган.
Япониянинг Himawari-8 метеорологик йўлдоши томонидан 21 апрель куни тасвирга олинган Ер сайёраси сурати. Фото: The Atlantic
1970 йилнинг 22 апрелида, илк нишонланган Ер кунида Пейс коллежи талабаси газга қарши ниқобда Нью-Йоркнинг Сити-Холл боғида магнолияни ҳидламоқда. Фото: The Atlantic
1970 йилнинг 22 апрелида Нью-Йоркдаги бешинчи авенюдаги марказий кўча автомобиллар ҳаракати учун ёпилганида у минглаб одамлар билан тўлган эди. Фото: The Atlantic
2016 йилнинг июнь ойида Япониянинг Сикоку оролидаги ўрмонда кўзга ташланган минглаб ёғдулар. Фото: The Atlantic
2015 йилнинг 21 январида Сингапурдаги Журонг қушлар боғида Виктория тожига эга кабутар қайд этилган. Бу сайёранинг қирилиб кетаётган қушларидан бири ҳисобланади. Фото: The Atlantic
Филиппиннинг Манила шаҳридаги чиқиндилар билан тўлган сув ҳавзаси. Фото: The Atlantic
Хитойнинг Чжэцзян провинциясидаги Шэншань оролидаги Хутуван қишлоғидаги ташландиқ уйлар орасида юрган одамлар. Тикка қояликларга қурилган ғиштли уйлардан иборат қишлоқда бир вақтлар балиқчилик ривожланган эди. Энди у ташландиқ ҳудудга айланди. Фото: The Atlantic
2018 йилнинг 28 октябрида Италиянинг Венеция шаҳридаги Сан-Марко майдонида дарё ўзанининг тошиши оқибатида юзага келган тошқин пайтида сайр қилаётган сайёҳлар. Фото: The Atlantic
2018 йилнинг 6 декабрида Ўртаер денгизининг Туркиядаги қирғоғида сузиб юрган пластик «пакет». Сув остига шўнғиган дайвер ушбу муаммога кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш учун ҳолатни суратга олган. Фото: The Atlantic
2017 йилнинг 6 январида Бирлашган Араб Амирликларида яшовчи эркаклар ўз туялари билан Абу-Дабидан 250 километр ғарбда жойлашган Лива саҳросида кетмоқда. Фото: The Atlantic
2019 йилнинг 6 сентябрида Аляскадаги Кенай-Фьордс миллий боғидаги музлик яқинида суратга олинган экскурсион қайиқ. Фото: The Atlantic
Кениянинг Китуи округидаги Катитика қишлоғида фермер экинини еб кетаётган чигирткалар галаси оралаб юриб кетмоқда. Чорак аср мобайнида бундай муаммога дуч келмаган Кения, Сомали, Эфиопия каби мамлакатларга миллионлаб чигирткалар кириб келиб, ҳосилга зиён келтира бошлади. Фото: The Atlantic
Англиянинг Шимолий Йоркшир графлигидаги кийиклар боғида шудринг билан қопланган ўтлар устида турган кийик. Фото: The Atlantic
2015 йилнинг 26 ноябрида Хитойнинг Шаньси провинциясидаги кўмир электростанциясидан чиқаётган тутун. Эркаклар уч ғилдиракли велосипедни тортиб кетмоқда. Фото: The Atlantic
Австралияда юз берган ўрмон ёнғинлари. 2019 йилнинг 9 ноябрида олинган сурат. Ушбу фалокат туфайли миллионлаб акр ер майдонлари, минглаб уйлар ёниб кетди. Фото: The Atlantic
Австралиядаги ўрмон ёнғинлари чоғида куйиш жароҳатини олган коала соғаймоқда. Суратда унга ғамхўрлик қилаётган шифокорлар. Фото: The Atlantic
Филиппиндаги Миндоро провинциясида жойлашган қўриқланадиган миллий боғ ва тоғлар. 2018 йил 16 октябрь. Фото: The Atlantic
Гаити пойтахти Порт-о-Пренсдаги Петион-Виль коммунасида қуёш ботиши жараёнининг аэрофототасвири. 2018 йил 27 сентябрь. Фото: The Atlantic
Франция шимоли-ғарбидаги Мон-Сен-Мишель шаҳрида қуёш ботмоқда. 2019 йил 29 декабрь. Фото: The Atlantic
Конго демократик республикаси шимоли-шарқидаги Кахузи-Бега миллий боғи ўрмонида парваришланаётган ҳамда қирилиб кетаётган жониворлар сирасига киритилган грауэр маймуни. 2019 йилнинг 30 сентябри. Фото: The Atlantic
2018 йилнинг 14 июлида Бельгиянинг Брюгге шаҳрида Тинч океанидан йиғиштириб олинган пластик чиқиндилардан кит кўринишида ясалган инсталляция. Фото: The Atlantic
2017 йилнинг 8 июлида олинган ушбу суратда эса ҳиндистонлик эркак Нью-Деҳлидаги ифлосланган Ямун дарёсидаги кўпиклар орасида ибодат қилмоқда. Фото: The Atlantic
Англиянинг Катта Манчестер шаҳрининг Dovestones ва Buckton Vale туманлари ўртасидаги кенгликларга ёпирилаётган ўрмон ёнғинлари пайтида кўринган тўлин ой. Фото: The Atlantic
Изоҳ (0)