Ўзбекистонда 21 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 30 кишига ошиб, 1657 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Аввалроқ, 20 апрель соат 23:30 ҳолатига кўра, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 1627 тага етгани маълум қилинган эди.
Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг беш нафари вафот этди, 261 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинган. Хорижда 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган (энг кўпи — 42 нафари — Россияда), уларнинг тўрт нафари вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда карантин тартиби 10 майга қадар узайтирилди. Республика махсус комиссияси карантин даври учун янги тартибларни эълон қилди.
Изоҳ (0)