Уйда ҳар куни бир хил таом тайёрлашдан зерикдингизми? Унда бор маҳсулотлардан ноанъанавий ва мазали таом тайёрланг.
Керакли маҳсулотлар:
- Картошка — 1кг
- Қийма — 100 гр
- Пиёз — 100 гр
- Булғор қалампири — 100 гр
- Саримсоқ — 3 дона
- Қуритилган райҳон
- Сметана
- Пишлоқ
- Туз
- Мурч
- Қиймага пиёз, саримсоқ, булғор қалампирини майда тўғраб қўшинг.
- Туз, мурч ва қуритилган райҳонни қиймага қўшиб аралаштиринг.
- Картошкани иккига бўлинг, ярим бўлагининг ичини қайиқсимон шаклда ўйинг.
- Ўйилган картошка ичига қиймали массани солинг.
- Устидан сметана суртиб, 1 соатга қизиган печга қўйинг.
- 1 соат ўтиб қайиқчаларни олинг ва устига қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепиб, яна 10 дақиқага печга қўйинг.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)