Шкаф тўла кийим, сиз ҳар куни ҳар хил кийинасиз, лекин шунга қарамай ўзингизни эскича услубда кийингандек ҳис қиласизми? Унда кийиниш борасидаги айрим жиҳатларни ўзгартиришингизга тўғри келади. Cosmopolitan нашри қандай кийимлар урфдан қолганига тўхталди.
Олдинги мавсумларда трендда бўлган либослар гардеробингизда бор ва сиз ҳали ҳам уларни долзарб ҳисоблайсиз. Велосипед-шортиклар, платформали баланд кроссовкалар, чарм кепкалар — агар ростан ҳам сизда шуларнинг бири топилса, яхшиси уларни кийманг. Бу каби либос ва пойабзаллар сизни дидсиз кўрсатади. Унинг ўрнига минимал услубдаги ранг ва бичимли ҳеч қачон урфдан қолмайдиган кийимлар танланг.
Ойнага қараганда нимадандир кўнглингиз тўлмаяптими, демак, кийиниш услубингизни ўзгартириш вақти келди. Образ танлаганда қоматингиз кўзга ташланиб, беўхшов кўрсатадиган либослардан воз кечинг. Кийиниш борасида уйғунликка эътибор беринг.
Очиқ-сочиқ кийинишдан воз кечинг. Тушунинг, 16-17 ёш эмассиз энди. У вақтда шундай либослар қоматингизга ярашган ва сизни кийим борасида танловдан қўрқмаслигинингизни билдирган бўлиши мумкин, лекин ҳозир эмас. Айниқса, жамоат жойлари ва ишхонага бундай услубда кийинманг. Зиёфат ва тантаналардан бошқа жиддий жойларда бундай кийиниш сиз ҳақингизда яхши таассурот қолдирмайди. Қолаверса, мода оламида мини ёки очиқ-сочиқ либослар қолиб, oversize услубидаги кенг ва эркин ҳаракатланиш мумкин бўлган, шу билан бирга назокатли кўрсатадиган либослар урфда эканига анча бўлди.
Жинси эски услубдами — образингиз муваффақиятли бўлмаслиги аниқ. Жинси тренди бел қисмининг қандайлиги, узунлик ва кенглиги, шунингдек, ранги билан белгиланади. Масалан, ҳозирги вақтда бел қисми юқори бўлмаган шимлар урфда эмас.
Бир либосни қайта-қайта кийиш, битта шарф ёки рўмолни доим бир хил образга қўшиш, сочни фақат битта услубда турмаклашни бас қилинг. Образингизга янгилик киритинг, имижингизни, ҳеч бўлмаганда, аксессуарларингизни ўзгартиринг. Бир хилликдан қочинг, кўпроқ тажриба қилиб, услубингизни топишга ҳаракат қилинг.
Мавзуга доир:
- Трендда бўлиш учун ортиқча пул сарфлаш шарт эмас. Бисотингизда боридан фойдаланиб замонавий бўлишингиз мумкин
- Кайфиятни кўтарувчи либос ранглари. Ёрқинлик билан ўзингиз ва атрофдагиларга позитив улашинг
- 2020 йил баҳор-ёз мавсумида қандай шимлар урфда бўлади?
- Гардеробдаги аллақачон ташлаб юбориш керак бўлган 6 та кийим
Изоҳ (0)