Ахборот ва оммавий коммуникациялар штабида 14 апрель куни Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда Нурмат Отабеков Тошкентдаги 17-шаҳар клиник касалхонаси ва Мирзо Улуғбек туманидаги 8-оилавий поликлиника карантинга ёпилганини тасдиқлади.
Ўзбекистонда 14 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олган фуқаролар сони 1054 нафарга етди. Ҳозиргача 89 киши коронавирусдан соғайди, тўрт киши касаллик оқибатида вафот этди. Бундан ташқари, хорижда камида 23 ўзбекистонлик коронавирусга чалинган, уларнинг уч нафари вафот этган.
Изоҳ (0)