• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Карантиндаги хайрия шов-шувлари: Етказилган озиқ-овқатнинг сифати ва миқдоридан нолиганлар ношукурликда айбланди

    Маълумки, Ўзбекистонда 15 март куни коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолати илк маротаба қайд этилди ва шундан буён 66 киши соғайишга улгурди, айни пайтда 4 киши вафот этди. Бугунга келиб Ўзбекистонда инфекцияга чалинганларнинг умумий сони 833 нафарни ташкил этмоқда.

    Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида кўпгина савдо ва маиший хизмат кўрсатиш муассасалари, бир нечта шаҳар ва туманларга кириш ва чиқиш ёпиб қўйилди, кўчада тиббий ниқобсиз юриш тақиқланди ва автомашиналар ҳаракати тартибга солинди.

    Мавзуга доир:

    • Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига кириш ҳам вақтинча ёпилди
    • Тошкент шаҳрини вилоятлар билан боғловчи постлар ёпилди
    • Навоий ва Зарафшон шаҳарларига кириш-чиқиш 27 март куни соат 12:00 дан ёпилади
    Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги Хайрияларни мувофиқлаштириш маркази карантин туфайли уйда қолган вақтинчалик ишсизлар, аҳолининг кунлик даромад эвазига яшайдиган қатлами, умуман кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож аҳоли билан мунтазам ишлаб келмоқда. Тизимли ишлаш ва уларга манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида 1197 қисқа рақами қўнғироқлар учун ишга туширилди ва 09:00—18:00 оралиғида мунтазам ишлаб турибди.

    Бугунги кунда аҳоли томонидан ушбу Call-марказга жами 18 705 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Тошкент шаҳри мисолида кўрадиган бўлсак, бугунги кунга келиб жами 24 793 хонадонга 3 миллиард 191 миллион 20 минг сўмлик бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Call-марказ ва етказиб бериш хизмати билан кўнгилли волонтёрлар жамоаси шуғулланмоқда; улар орасида хонанда Севара Назархон ҳам бор.

    Бундан ташқари, кўплаб тадбиркорлар, давлат органлари ходимлари ҳам коронавирусга қарши кураш мақсадида ҳамда кам таъминланган оилаларга кўмак бериш учун хайрия ишларини олиб бормоқда.

    Мавзуга доир:

    • Бош прокуратура ходимлари ўз маошларининг яна бир қисмини коронавирус инфекциясига қарши курашга хайрия қилди
    • Миржалол Қосимов коронавирусга қарши кураш учун 75 млн сўм хайрия қилди
    • Отабек Шукуров карантин вақтида муҳтож оилаларга ёрдам бериш учун 100 млн сўм хайрия қилди
    • «Қувасойцемент» коронавирусга қарши кураш учун 100 млн сўм хайрия қилди
    • Наманганлик тадбиркорлар эҳтиёжманд оилалар учун йўналтирган ёрдамнинг умумий суммаси 1 млрд сўмдан ошди
    Ижтимоий тармоқларда етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотларидан норози баъзи фуқаролар ўз видеоларини тарқатмоқда.

    Жумладан, яқинда ижтимоий тармоқларда ёш йигитнинг тарқатилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва етказиб берувчиларга қаратилган кинояли сўзлари айланди.

    Кейинчалик туппа-тузук кийиниб олган бу йигит ҳозир Туркияда экани маълум бўлди. Унинг ўзи эса кечирим сўраб яна бир видео чиқарди.

    Facebook’да хайрия сифатида тарқатилган озиқ-овқат маҳсулотларини тарозига тортиб чиқиб, «етмай қолган» 50-60 граммни «посбонлар еган» дея видеога олиб тарқатган яна бир эркак кишининг видеоси тарқалди.

    1197 орқали берилган хайрия маҳсулотларини қайтариб олиб келган сурхондарёлик аёл видеосига ҳам кўзингиз тушган бўлса керак. «Ҳоким ҳам чиқиб ишла, деб айтяпти» дейди у кўзида ёш билан. Видео якунида тўғри олиб борилган тушунтириш ишларидан кейин аёлнинг маҳсулотларни қайтариб олиб кетганини кўриш мумкин.

    Нурафшонлик фуқаро чиқарган видеоси ва айтган гаплари ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳақиқатан ҳам ларзага келтирди. Воқеага алоқаси бўлмаган бир Facebook фойдаланувчиси жойлаган видео салкам 2 минг изоҳ тўплади ва 400 мартага яқин улашилди. Изоҳ қолдирганларнинг аксарияти аёлни ношукурликда айблаган бўлса, баъзилар аёлни қўллаб-қувватлади ҳам.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеолар фақат норозиликлардан иборат эмас. Хайрия ишларидан миннатдор бўлаётган фуқаролар ҳам бор. «1197 га телефон қилгандик, олиб келиб беришди. Ишларининг ривожини берсин» дейилади бир видеода.

    «Худди шу ёғларни (илгари тарқалган видеолардан бири назарда тутиляпти) ишлатиб бўлмайди деб айтишди, сифатли ёғ-ку» дейди яна бир фуқаро.

    Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хайрия тадбирлари доирасида етказиб берилаётган маҳсулотларни танқид қилганларга жавоб видеолар ҳам йўлланди. Мана шундай видеолардан бири. «Сендан ҳам муҳтожлар бордир, кимдир ўшани кўзига суртиб ер», дейди видеони тасвирга олган аёл.

    «Мусофир бўлиб бир йил ишланг, кейин қотган нонни ҳам пешонангизга суртиб ейдиган бўласиз», дея мурожаат йўллаган ёш йигитнинг сўзлари ҳам кўпчиликни таъсирлантирди.

    У мурожаатини маҳсулотларни тарозига тортиб кўраётган кишига йўллаган. Бу видео Facebook’да кўпгина муҳокамаларни келтириб чиқарди.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Блогер Аброр Мухтор Алий хайрия маҳсулотларини ёмонлаб чиқаётганларга видеомурожаат йўллади.

    Фуқароларни оқилона ҳаракат қилишга чорлаб, Call-марказ ходимлари ҳамда етказиб бериш хизматини кўрсатаётган волонтёрлар жамоаси фаолиятига омад тилаймиз.

    12.04.2020, 20:53   Изоҳ (0)   122590
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Беларусга коронавирусга қарши курашда фойдаланиш учун инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

    12.04.2020, 19:55

    Ўзбекистон бош санитария инспектори: «Карантин вақтида нақд пулдан кўра пластик карточкадан фойдаланиш зарарсизроқ»

    12.04.2020, 18:54

    Ўзбекистонда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони 66 нафарга етди

    12.04.2020, 18:20

    Фарғоналик ҳамширадан мурожаат: «2 йилдан бери тез ёрдам машиналарини ювишга мажбурмиз»

    12.04.2020, 16:58

    Наманганлик тадбиркорлар эҳтиёжманд оилалар учун йўналтирган ёрдамнинг умумий суммаси 1 млрд сўмдан ошди

    12.04.2020, 15:55

    Тошкентда коронавирусга қарши курашаётган шифокорларнинг навбатдаги гуруҳи ўрин алмашди

    12.04.2020, 15:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Тўлиқ тафтиш ўтказилиши зарур”. Эковазирлик Мурод Назаров фикрларига кескин муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 19 июл, 16:41

    “Реал” жамоанинг 4 нафар аъзоси келажагини муҳокама қилмоқда

    Спорт | 19 июл, 16:40

    Самолётда кўпчилик фойдаланса-да, аслида фойдасиз бўлган 5 нарса

    Лайфстайл | 19 июл, 15:40

    Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт бортида чақалоқ туғилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 15:15

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05

    Левандовски Польша терма жамоасига қайтади

    Спорт | 19 июл, 15:00

    “Уйда ёлғиз” фильмида кўпчилик пайқамаган мантиқсиз хатоликлар (фото)

    Кино | 19 июл, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.