World Car of the Year (WCOTY) танлови Kia Telluride кроссоверини 2020 йилнинг энг яхши автомобили дея топди. Қисқа рўйхатдан, шунингдек, Mazda’нинг иккита модели — CХ-30 ва Mazda3 ҳам ўрин олган эди, деб хабар беради Motor.
Kia ва Mazda иккинчи даражали номинацияларда ҳам ғолибликни қўлга киритган. Масалан, Kia Soul EV электрокари «Йилнинг шаҳар автомобили» дея топилган бўлса, Mazda3 энг яхши дизайн бўйича мукофотни қўлга киритди. Ўз навбатида Porsche Taycan иккита мукофотни қўлга киритди — «Йилнинг мукофотга лойиқ автомобили» ва «Йил спорткари».
Kia Telluride кроссовери барча давлатларда ҳам сотувга чиқмаган. Ўлчамлари бўйича Mohave’нида ортда қолдирувчи кроссовер ўтган йилнинг бошида тақдим этилганди. Машина 295 от кучига эга 3,8 литрли атмосфера двигатели ёрдамида ҳаракатга келади.
World Car of the Year—2020 танлови натижалари Нью-Йорк автосалони доирасида эълон қилиниши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси сабаб кўргазма августга қолдирилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда «Йил автомобили» номи Jaguar I-Pace электромобилига насиб этганди.
Изоҳ (0)