9 апрель соат 08:00 ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавирус билан касалланиш бўйича яна 10 та ҳолат қайд этилган. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Мадамин Каратаевга таяниб, Akipress хабар берди.
Янги ҳолатлар қуйидаги ҳудудларда аниқланган: Бишкек — 1, Ўш вилояти — 1, Ўш шаҳри — 3, Жалолобод вилояти — 5 киши. Касалликка чалинганларнинг 3 нафари аёл ва 7 нафари эркак эканлиги айтилмоқда. Уларнинг икки нафари тиббиёт ходимлари. Шундай қилиб, мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони 280 кишига етди.
Таъкидланишича, ҳозирда 10 нафар беморнинг аҳволи оғир бўлиб, уларнинг 5 нафари жонлантириш бўлимида. Коронавирус аниқланган 246 киши стационарда даволанмоқда.
Вазир ўринбосари касаллар структураси қандай кўринишда эканлиги ҳақида маълумот берган:
- 15 ёшгача бўлганлар — 30 нафар (хусусан, 1 ёшгача бўлган 2 бола);
- 16—19 ёш — 11 киши;
- 20—35 ёш — 71 киши;
- 35—55 ёш — 101 киши;
- 56 ёшдан юқори — 67 киши.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)