• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Венецияга айланган Самарқанд. Ёмғир суви нега кўчалар бўйлаб тошиб кетгани изоҳланди (видео)

    Самарқандда ёғган кучли ёмғир оқибатида шаҳар яна сувга тўлди. Бунинг оқибатида баъзи эски уйлар қулаб тушган. Таъкидланишича, бундай ҳолат Самарқандда биринчи бор кузатилмаяпти. Шаҳарда ирригация тармоқларида жиддий муаммолар бор.  Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» ахборот дастури томонидан маълум қилинди.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Таъкидланишича, салкам 24 соатдан буён (ёмғир 6 апрель куни ёғган) айрим уйларда сувни бартараф этиш ишлари тугамаган. Ёмғирдан талафот кўрган уйларнинг ертўла қисмида ошхона анжомлари сузиб юрганини кўриш мумкин.

    «Ёмғир ёғиши натижасида кўчамиздан ўтган ариқдаги сувлар йиғилиб, ҳеч ерга кетмади. Соат 17:00 лардан бошланган бўлса, ярим соат ўтиб ертўлага сув киришни бошлади. Ариқни тозалаш мақсадида ичидаги лойларни олишган эди, лекин уни опкетишмасдан ариқни ёпиб қўйишган», — дейди фуқаролардан бири.

    Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари ёмғирдан зарар кўрган хонадонларда ҳали ҳам қутқарув ишларини давом эттирмоқда. Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, кеча вазият бундан ҳам ёмон бўлган.

    «Ҳақиқатан ҳам ўша жойни жуда катта сув босган экан. Хонадон эгаси оғир аҳволда бўлган, қон босими кўтарилиб кетгани учун ҳеч қаерга қимирлай олмаган. Қутқарувчиларимиз ойнани синдириб хонадонга кириб борди ва фуқарога ёрдам кўрсатилди», — дейди ФВБ Минтақавий қутқарув гуруҳи командири Рустам Эркинов.

    Самарқанд шаҳридаги Ашхар ота кўчасидаги иккита уйга жиддий зарар етган, улардан бирининг эгаси кечанинг ўзида уйини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлган.

    ФВБ мутахассислари хонадонларга сув кириб кетишининг сабабини ариқлар чиқиндиларга тўлиб қолгани билан изоҳламоқда. Буни уй эгалари ҳам тасдиқлаган. Лавҳадан кўриш мумкинки, бир хонадон рўпарасидан ариқ чиқиндиларга тўлиб қолгани оқибатида тўртта уйга сув тошиб кирган. Шунингдек, Самарқанд шаҳрининг марказий кўчаларида ҳам ёмғир оқибатларини кўриш мумкин.

    «Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманида 14 та жанговар экипаж хизмат олиб борди. Шаҳар катта бўлгани учун имкон борича ўзимизнинг вазифамизни бажаришга ҳаракат қилдик. Ҳозирда уйлар зарар кўрмаган. Асосан, кўчаларда тўпланиб қолган сувларни жанговар машиналар ёрдамида чиқариб ташлаш йўлларини қилдик», — дейди ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Илҳом Исмоилов.

    Кадр: Telegram

    Кадр: Telegram

    Бироқ лавҳада келтирилган тасвирлар раҳбарнинг маълумотларга зид келади.

    Мавзуга доир: Самарқандда сув тошқини уй деворини вайрон қилди (видео)

    «Беш тонна цементимиз бор эди, у ҳам оқиб кетди, икки машина шағални олиб кира олмаяпмиз», — дейди ёмғирдан жабр кўрган хонадонлардан бирининг эгаси.

    Хусусан, «Истиқлол» маҳалласи Чашмаи Хизр кўчасидаги 48 ва 50-уйларда энди яшашнинг иложи йўқ. Сув келтирган зарар оқибатида иккита хонадон ҳам қулаб тушган. Уй эгаларининг таъкидлашича, ёмғир оқибатида юзага келган тошқин сабаб уйдан чиқишнинг иложи бўлмаган, қўшнилар ёрдамга келиб, уларни деразадан олиб чиқишга муваффақ бўлган.

    «Икки ўғли ва икки келини, олти набираси билан бир кеча ётишга жой топишга муваффақ бўлганлар, бугун қаерда ётиш ташвишини қиляпти. Карантин вақтида бировнинг уйига бориб, ётоқ сўрашнинг ўзи қанчалик қийинлигини тасаввур қиляпсизми?!», — дея вазиятни изоҳлайди мухбир.

    Кадр: Telegram

    Кадр: Telegram

    Жабрланган аёлнинг сўзларига кўра, улар ҳатто ҳужжатларни олиб чиқишга ҳам улгурмаган: «Қарасак, деворлар ‘қасар-қасар’ бўлиб йиқиляпти, ҳужжатларни олишга ўзимиз ҳам қўрқдик, қочиб чиқишга мажбур бўлдик. Сув бел бўйига кўтарилиб кетгани учун чиқиб қочдик».

    Маълум қилинишича, ёмғир ушбу кўчадаги кўплаб хонадонларга моддий зарар келтирган. Лавҳага кўра, ёмғир кеча ёққан бўлса ҳам, ҳалигача ҳокимиятдан ҳеч ким келиб, хабар олмаган.

    Мавзуга доир: Видео: Ёмғирдан сўнг сув остида қолган Самарқанд

    «Чашмаи Хизр кўчаси — бу аслида селнинг йўли ҳисобланган. Сел ҳар доим шу ердан оқиб ўтган. 2018 йилда бу ерда ёпиқ дренаж қилиниб, диаметри минг миллиметрга тенг труба қўйилди. Лекин ушбу труба қўйилишидан олдин лойига қаралмаган, лойиҳа тўғри қилинмаган. Сабаби 2000 диаметрли трубадан сув келиб, 1000 диаметрли трубага сиғмасдан тошиб чиқиб, шунча аҳолига зарар етказяпти. Бу хонадонларни кўчириш бўйича ҳар доим хатлар берилган ва чоралар ишлаб чиқилган. Самарқанд шаҳри ҳокимлиги томонидан кўчириш ишлари амалга оширилган», — дейди ФВБ ходими Нуриддин Каримов.

    Кадр: Telegram

    Кадр: Telegram

    У ҳолда нега одамлар бу ердан кўчмади, дея берилган саволга ФВБ ходими бунга Самарқанд ҳокимлигидан жавоб олиш кераклиги билан тушунтирган.

    Мавзуга доир: Самарқанддаги сув тошқинлари вақтида қутқарувчилар 52 та хонадонга ёрдам кўрсатди

    «Журналистлар воқеа жойига 24 соат ўтганидан кейин борган бўлса-да, ҳалигача ҳокимият вакиллари келмаганига қараганда, улар шаҳар ҳудудида мана шундай жой борлигини билишмайди, назаримизда ижтимоий тармоққа жойланган видеолар шаҳарнинг Садриддин Айний кўчасидаги хонадонга ҳам ёмғирдан кейинги сув тўпланиши жиддий зарар етказгани тасвирланган — уйнинг девори қулаб тушган», — дейилади лавҳада.

    08.04.2020, 20:58   Изоҳ (0)   57430
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган 3-беморнинг оиласига ҳамдардлик билдирди

    08.04.2020, 20:51

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш учун ташкил этилган жамғармага 50 млрд сўмдан ортиқ маблағ ўтказилди

    08.04.2020, 20:26

    Ўзбекистонда 9 апрель куни ҳам қор ёғиши кутилмоқда

    08.04.2020, 20:04

    Ўзбекистонда карантин сабаб абитуриентлар ОТМларга имтиҳонсиз қабул қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    08.04.2020, 19:52

    Тошкентда ички ишлар органларининг карантинда олиб бораётган ишларини масхара қилган блогер 7 суткага қамалди

    08.04.2020, 19:10

    Учқудуқда карантин қоидаларини бузиб, олтин қазиш билан рухсатсиз шуғулланган 26 киши ушланди

    08.04.2020, 18:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla акциядорлари Илон Маск устидан судга мурожаат қилди

    Дунё | 6 август, 16:45

    Япония Иккинчи жаҳон урушидан кейин илк бор ҳарбий кема экспорт қилмоқда — харидор Австралия

    Дунё | 6 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади

    Ўзбекистон | 6 август, 16:24

    Ҳиндистонда шифокорлар туғилаётган чақалоқ қўлини узиб юборди

    Дунё | 6 август, 16:05

    “Формула-1” Бред Питтнинг карьерасидаги энг кўп даромад келтирган фильмга айланди

    Кино | 6 август, 15:55

    Тошкент вилоятида икки нафар қиз сув омборига чўкиб кетди

    Ўзбекистон | 6 август, 15:50

    Эрон Исроилга жосуслик қилган шахсни қатл этди

    Дунё | 6 август, 15:40

    “Бўш жой йўқ”. Женнифер Лопесни Истанбулдаги Chanel дўконига киритишмади

    Шоу-бизнес | 6 август, 15:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.