Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида 6 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрининг 11 та туманидаги 514 та маҳалла қошида «Жамоатчилик назорати маскани» ташкил этилди, деб хабар бермоқда пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Қайд этилишича, «Маҳалламизни коронавирусдан асраймиз» шиори остида ташкил топган бундай масканларда фаолият юритиш учун маҳалла раиси, ҳудудга қарашли профилактика инспектори ва унинг ёрдамчиси, «Фидокор» ёшлар гуруҳи аъзолари ҳамда маҳалла фаолларидан иборат гуруҳ тузилди.

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Ҳар бир гуруҳнинг бош вазифаси карантин шароитида маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг ўта зарурат юзага келгандагина (керакли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон сотиб олиш) кўчага чиқишларини ҳамда ниқоб тақмасдан ҳаракатланмаслигини тўлиқ назорат қилиш ҳисобланади.

«Энг асосийси ‘Жамоатчилик назорати маскани’ аъзолари тун-у кун маҳаллаларда юриб, фуқароларнинг заруратсиз ташқарига чиқмаслиги ва карантин тартиб-қоидаларига амал қилишини таъминлайди. Бу ўз навбатида фуқароларимизни коронавирус инфекциясини юқтириб олишдан сақлайди», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Афғон халқининг сабри билан ўйнашманг” — “Толибон” қўмондонларидан бири Эронни босиб олиш билан таҳдид қилди  
Дунё
Хитойда қайта авж олиши кутилаётган ковид, 3 марта сайланган Эрдўғон, бир ойдан бери намойиш ўтказаётган ҳинд спортчилари — 29 май суратлари
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди