Коронавирусни юқтирган америкалик хонанда ва актриса Pink касалликнинг уч ёшли ўғли Жеймсонда қандай кечгани ҳақида сўзлаб берди. Онлайн-суҳбатни ёзувчи Женнифер Пастилофф ўз Instagram саҳифасида эълон қилди.
«Биз жуда ҳам ёмон касал бўлдик. Айрим кунлари кечаси билан йиғлаб чиқдим, ҳаётимда ҳеч қачон бундай кўп дуо қилмагандим», — дейди Pink.
У шунингдек, тузалмагунча, яъни уч ҳафта давомида касалликнинг қандай кечаётгани ҳақида кундалик юритган.
«Ҳалигача унинг тана ҳарорати 37,7 даражадан тушмаяпти», — дейди хонанда.
Pinkнинг қўшимча қилишича, тўрт оила аъзосидан фақат у ва ўғли вирусни юқтириб олган.
«Биринчи марта ҳаётимизда ҳеч ким қочиб қутула олмайдиган бундай ҳолат кузатилмоқда. Бу бутун дунёда кузатилмоқда. Ҳеч қаерга яшириниб бўлмайди», — дейди Pink.
Эфир давомида хонанда тўлиқ соғайганини маълум қилган.
Pink’да коронавирус аниқланганидан кейин унинг оиласи икки ҳафтага изоляция қилинган.
Мавзуга доир: Коронавирус юқтириб олган машҳурлар (фото)
Изоҳ (0)