Охирги тасдиқланганларнинг барчаси стационар шароитда карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланган.
Аввалроқ 5 апрель Тошкент вақти билан соат 10:00 ҳолати бўйича Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 32 нафарга ошиб, 298 кишига етгани хабар берилганди.
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков Вирусология илмий-текшириш институтида 85 беморнинг 22 нафарида пневмония белгилари кузатилаётгани, 4 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг эса аҳволи нисбатан оғир деб баҳоланаётганини маълум қилганди.
Шунингдек, Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасидаги 35 бемордан 1 нафарининг аҳволи ўртача оғирликда, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир деб баҳоланмоқда. Аҳволи оғир ва ўта оғир деб баҳоланган беморлар интенсив-терапия муолажаларига ўтказилган.
5 апрель, якшанба куни, мамлакатда илк касалланиш ҳолати қайд этилганидан бери 30 нафар бемор соғайгани маълум қилинди.Аввалроқ Умра сафаридан Туркия орқали қайтган наманганлик аёлнинг коронавирусга чалинган 72 ёшли онаси 27 март куни тонгда инфарктдан вафот этган, иккинчи қурбон — Тошкентда истиқомат қилган 39 ёшли шифокор. У касаллигини яшириб, ўзини уйда даволашга уринган.
Шунингдек, Нью-Йорк шаҳрининг Бруклин туманида икки ўзбекистонлик — бир нафар эркак ҳамда бир аёл коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Жонс Ҳопкинс университетининг маълумотига кўра, дунё бўйича коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 1,2 миллион кишидан ошиб кетди.
Изоҳ (0)