Johnson & Johnson компанияси 2020 йилнинг сентябрь ойидан одамларда коронавирусга қарши тажриба вакцинасининг клиник тадқиқотларини ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Маълум қилинишича, компания одамларда коронавирусга қарши тажриба вакцинасининг клиник тадқиқотларини кечи билан 2020 йил сентябридан бошлайди.
Февраль ўрталарида Johnson & Johnson коронавирусга қарши тажриба вакцинасини ишлаб чиқишни бошлаганини эълон қилганди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда COVID-19 коронавирусига қарши вакцина ишлаб чиқиш бўйича клиник синовлар бошланган, вакцина Вашингтондаги Саломатлик миллий институти томонидан ишлаб чиқилмоқда. Шунингдек, аввалроқ Британиядаги hVIVO тадқиқот гуруҳининг коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш ва шунга ўхшаш вирусни юқтириш дастурида иштирок этишга 20 мингдан ортиқ одам рози бўлгани ҳақида маълум қилинганди.
Изоҳ (0)