АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида пандемия шароитида морглар ишини енгиллаштириш учун кўчаларда музлатгичли юк машиналари ўрнатилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Шаҳар морглари пандемия сабабли кўпайиб кетиши мумкин бўлган жасадларни қабул қила олмай қолган тақдирда, юк машиналари жасадларни ташиш билан шуғулланади.
Мавзуга доир: Трамп карантинга қарамай, иқтисодиётни сақлаб қолиш учун америкаликларни ишга қайтармоқчи
Шунингдек, Нью-Йоркда коронавирусдан вафот этганларнинг жасадларини сақлаш учун чодирлар ўрнатилмоқда.
Маълум қилинишича, чодирлар ва юк машиналари жами 3500-3600 та жасадни сиғдира олади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ 26 март, пайшанба куни, коронавирус билан касалланганлар сони бўйича Хитойдан ҳам ўтиб кетди ва мазкур кўрсаткич бўйича дунёда биринчи ўринга чиқди.
Изоҳ (0)