Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Авазбек Ҳожиматов иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда.
Маълум қилинишича, хориждаги Ўзбекистон фуқаролари орасида янги турдаги коронавирусга чалинган 1 та ҳолат қайд этилган бўлиб, ушбу бемор ҳозирда Австрияда карантинга олинган. Аҳволи яхши ва касалликнинг енгил формаси ташхиси қўйилган.
Вазият элчихона доимий назоратида эканлиги айтилмоқда.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 26 март, пайшанба куни, соат 11:00 ҳолатига кўра, 65 нафарни ташкил этмоқда, 28 минг нафардан кўпроқ одам карантинга олинган. Мамлакатда коронавирус билан касалланганларни даволаш ва карантин учун 10 га яқин шифохона қурилмоқда.
Изоҳ (0)