Оламда юз бераётган ҳодисалардан бироз чалғиб, таниқли шахслар қандай яшашига назар ташлашга таклиф қиламиз, деб ёзади Hello нашри.
Дэвид ва Виктория Бекхэм 2019 йилнинг ёзида таниқли дизайнер Заҳа Хадид архитектура бюроси томонидан лойиҳалаштирилган Майамидаги One Thousand Museum турар жой мажмуасидан уй сотиб олган эди.
62 қаватдан иборат 200 метр баландликдаги бино қурилиши 2019 йилнинг охирида якунланди, эндиликда у Майамидаги энг баланд бинолардан бири ҳисобланади. Уйнинг биринчи эгалари аллақачон унда яшай бошлади. Интернетда уй интерьери акс этган суратлар тарқалди. Бекхэмлар оиласи ушбу мажмуадан 49 миллион долларлик пентхаусни харид қилган.
Заҳа Хадид лойиҳалаштирган бошқа бинолар каби One Thousand Museum ҳам футуристик қайрилган шаклга эга. Турар жой мажмуасида квартираларнинг бир қисми икки қаватли, яна бир қисми кўп қаватли. Бироқ уларнинг барчасида шаҳарнинг гўзаллиги кўриниб туриши учун полдан шифтгача ойнаванд деворлар бор.
Мажмуа томида вертолёт майдони мавжуд. Шунингдек, мажмуада яшовчиларга инфинити-бассейн, бар, spa салон, сауна, спорт зали ҳамда гўзаллик салонлари хизмат кўрсатади.
Изоҳ (0)