Бағдоддаги АҚШ элчихонаси ва маъмурий биноси жойлашган «яшил ҳудуд» ракеталар зарбасига учради, деб хабар беради Al Arabiya телеканали.
Ироқ пойтахти марказида хавфни билдирувчи сигнал 25 март куни кечаси кўтарилган. Таъкидланишича, снарядларнинг қулаётгани ва портлашлар овози эшитилган.
Телеканал маълумотларига кўра, залп ўт очиш тизимидан учирилган иккита ракета Америка элчихонаси яқинига келиб тушган. Жабрланганлар ва етказилган зарар ҳақида маълумот йўқ.
Бағдоднинг марказий қисми жангарилар томонидан мунтазам ҳужумга учраб туради. «Яшил ҳудуд»га қарата охирги марта 2 март куни ракеталар учирилган эди.
Изоҳ (0)