Республика махсус комиссияси кўрсатмасига кўра, Транспорт вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрига республиканинг барча ҳудудларидан кириш ва Тошкент шаҳридан республиканинг барча ҳудудларига чиқишни ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, автомобиль, авиа, темир йўл) 2020 йилнинг 24 март куни соат 00:01 дан бошлаб тўхтатиш бўйича қарор қабул қилинди.
Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга Тошкент шаҳрига кириш учун татбиқ этилмаслиги маълум қилинган.
Аввалроқ 22 март, якшанба куни, Транспорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан Тошкент шаҳрига ҳамда Тошкент шаҳридан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга амалга оширилаётган жамоат транспорти ҳаракатини вақтинчалик чеклаш режалаштириётгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда жамоат жойларида ниқобсиз юриш тақиқланмоқда. 25 мартдан бошлаб ниқобсиз юрганлар жаримага тортилади
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 46 нафарга етган.
Изоҳ (0)