Ижтимоий тармоқларда коронавирус тарқалишига қарши кураш мақсадида Тошкент вилоятидан ўтувчи автомагистраллар, ички йўллар, шунингдек, вилоятнинг ҳудудий чегаралари ёпилиши ёки ёпилгани ҳақида турли хабарлар тарқалган эди.
Тошкент вилояти ИИББдан маълум қилишларича, бу хабарлар «мутлақо асоссиз». «Ҳозирда Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи барча автомагистраллар, ички йўллар, шунингдек, вилоятнинг ҳудудий чегаралари очиқ», — дейилади ИИББ ахборотида.
Вилоят ИИББ ахборот хизмати аҳолини асосланмаган маълумотларга ишонмасликка ва уларни тарқатмасликка, шунингдек, коронавирус билан боғлиқ янгиликларни @koronavirusinfouz расмий Telegram канали орқали кузатиб боришга чақирган.
Бундан ташқари, коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича саволлар туғилса, 1003 рақамли тезкор алоқа тармоғига мурожаат қилиш мумкинлиги эслатиб ўтилган.
Изоҳ (0)