Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида аҳолига 10 тонна ун ва 4,5 минг дона қолипли нон бепул тарқатилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар берди.
Маълум бўлишича, мазкур савобли иш тумандаги «Мирбозор» ва «Деҳқонобод» МЧЖ бозорларида Нарпай туман ҳокимлиги, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими, Солиқ инспекцияси ҳамда «Оқтошдон» акциядорлик жамияти ҳамкорлигида амалга оширилган.
«Халқобод» маҳалласида яшовчи, айни кунда бетоб бўлиб тўшакка михланиб қолган Нина Михаелинко саховатпешалар туҳфасидан хурсанд бўлиб, яхшиларни дуо қилди. Шунингдек, тумандаги «Элегант барака» комплекс маркази томонидан «Мирбозор» ва «Деҳқонобод» МЧЖ бозорларида 4,5 минг дона нон ва исириқ бепул тарқатилди», — дейди Нарпай туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Исломбек Норбеков.
Таъкидланишича, Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи «Асрора медфарм» МЧЖ вакиллари кам таъминланган оилалар ва ногиронларга спирт ҳамда тиббий ниқобларни бепул тарқатган.
Изоҳ (0)