• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда супермаркетлар расталарини бўшатган оммавий ваҳима қандай юзага келди? Психолог изоҳ берди

    Коронавирус пандемияси жуда кўп давлатларда шу вазиятни вужудга келтирди: карантин эълон қилиниши, жамоат жойларининг ёпилиши эълон қилингач, баъзи товарларни оммавий равишда сотиб олиш бошланди. Қайси халқ нимани кўпроқ истеъмол қилишига қараб ўша маҳсулотларнинг пештахталари бир кундаёқ, бир неча соатдаёқ бўшаб қолди. Бутун дунё бўйлаб макарон, антисептик воситалар, ҳожатхона қоғози, тиббий ниқоб кабиларга талаб ошиб кетди ва улар энг кўп сотилган товарлар бўлди. Ўзбекистонда ҳам бу ҳолат кузатилди, шунингдек, миллий ошхонанинг асосини ташкил қиладиган гуруч, ёғ каби маҳсулотлар ҳам кўп харид қилинди.

    Фото: Сарвиноз Омонова

    Фото: Сарвиноз Омонова

    Биз хавфли касаллик кириб келган вазиятда фуқаролар орасида намоён бўлган ваҳима, саросима кайфиятига изоҳ беришни сўраб психолог Сарвиноз Омоновага саволлар билан мурожаат этдик.

    - Нега бу ҳолат юз беряпти? Одамлар ваҳимага берилиб, дўконлар бўшаб қолиши даражасида маҳсулотларни харид қилишига сабаб нима? Баъзи интернет фойдаланувчилари одамларнинг бундай хулқ-атворини қоралаб, бошқаларни ўйламасликда айбламоқда. Бу айблов қанчалик ўринли?

    - Оммавий ваҳиманинг уч даражаси фарқланади. Биз кузатиб турган ҳолат ўрта даражадаги ваҳимадир. Бундай пайтда юз бераётган ҳодисаларга баҳо беришда онглилик, танқидийлик сусаяди, қўрқув ошади, ташқи таъсирларга берилиш осонлашади. Инсон психологияси шундай – бошқа бировнинг хулқ-атворидан нусха кўчиришга мойил. Оммавий аҳамиятли воқеаларда интеллектнинг бошқаруви сусаяди ва англанмаган хатти-ҳаракатларга бўйсунамиз.

    Айни вақтда коронавирус пандемияси юзга келтирган вазиятни таҳлил қилсак:

    Биринчидан, оммавий ахборот воситаларининг таъсири кучли бўлди. Баъзи мамлакаталарда коронавирус аниқлангани ҳақидаги илк хабарданоқ дўконлардан бирламчи истеъмол маҳсулотлари катта миқдорда сотиб олина бошланди. Ижтимоий тармоқларда, интернет нашрларида Европа ва Америкадаги бўшаб қолаётган супермаркетларнинг пештахталари суратлари тарқалиб кетди. Ҳали коронавирус кириб келмаган давлатлар аҳолисида «демак, шундай йўл тутиш керак экан, коронавирус кириб келганда тезда бориб энг керакли нарсаларни иложи борича кўп сотиб олиш керак экан» деган тасаввур ҳосил бўлди. Бу ҳолатда одамнинг ижтимоий мавжудот сифатида бошқаларнинг хулқ-атворидан намуна олишини кўриб турибмиз.

    Фото: Spot

    Фото: Spot

    Иккинчидан, оммавий ваҳима вақтида сақланиш инстинкти кучаяди. Ҳар ким ўзининг жони омон қолиши учун курашади. Коронавирус билан боғлиқ вазиятда омма беморлар ва шифокорлар учун тиббий ниқобларнинг етишмаслиги, бошқаларнинг оч қолиши ҳақида ўйлаб ўтирмади. Инстинктлар таъсирида иш тутди ва оч қолмаслик, ҳимояланиш учун зарур воситаларни ғамлаб қўйишга шошилди.

    Ҳеч ким вазият ҳақида тўлиқ хабардор эмас, вирус қачон чекиниши, қачон унга қарши вакцина пайдо бўлишини, касалланиш хавфи қай даражада кучли эканини биров аниқ билмайди. Одамлар гигиена қоидаларига риоя қиляпти-ю, аммо бу борадаги ҳаракатларни доимий равишда онгли бошқариш қийин. Саволлар кўп, жавоблар йўқ. Хавотирни босиш, вазиятни бошқара олиш имконияти оз бўлса ҳам борлигини ҳис қилиш учун одамлар имкони бор ишни қилди: зарур нарсаларни сотиб олди.

    Учинчидан, одамлар бирламчи истеъмол маҳсулотларининг нархлари ошиб кетиши, дўконларда қолмаслигидан хавотир олди. Ақлий мулоҳазага таянганлар ҳам дўконларнинг пештахталари бўшаб қолишига ҳисса қўшди.

    Юқоридаги омиллардан келиб чиқиб, халқни, оммани айблаб бўлмайди.

    - Ушбу вазиятни тўхтатиш учун, одамларда хавотирни пасайтириш учун нима қилиш керак?

    - Аввало, коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланганига қадар давлат нафақат касаллик билан курашиши, унинг тарқалишга йўл қўймасликка ҳозирланиши керак эди – балки халқни ҳам психологик жиҳатдан тайёрлаши керак эди. Нарх-наво ошиб кетмаслиги, маҳсулотлар захираси тугаб қолмаслиги, экспорт тўхтамаслигини олдиндан маълум қилиш мумкин эди. Мамлакатда илк бор коронавирусга чалинган бемор аниқлангач, юқоридаги ишлар қилинди, аммо унгача дўконларнинг пештахталари бўшашга улгурди. Энди нарх-навони назорат қилиш, баъзи маҳсулотларни киши бошига чегараланган миқдорда сотиш қоидасига амал қилиш каби ишлар билан одамларда хавотирни сусайтириш мумкин.

    Халқ ваҳима туғилганда оммага айланади, омма эса ёш болага ўхшайди. Бола нимани хоҳлайди? Ҳимояни. Ҳозирги вазиятда одамларимизга ҳимояланганлик ҳиссини бериш лозим.

    17.03.2020, 18:58   Изоҳ (0)   37101
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари биргаликда машғулотлар ўтказди

    17.03.2020, 18:34

    Давлат солиқ қўмитаси вакили нархларни атайлаб ошираётган савдогарлар борлигидан огоҳлантирди

    17.03.2020, 18:25

    Судьялар Олий кенгаши Ғузор ҳокимини ёлғон гапиришда айблади

    17.03.2020, 18:19

    Ўзбекистонда юридик шахс ташкил этмасдан хусусий нотариуслик билан шуғулланишга рухсат этилди

    17.03.2020, 18:05

    Тошкентда метробуслар қайси йўналиш бўйлаб ҳаракатланиши маълум бўлди

    17.03.2020, 17:59

    Хориждан қайтган самарқандликлар «Дўстлик» оромгоҳига карантинга жўнатилади

    17.03.2020, 17:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Норвегия Исроил армиясига ёрдамлашган 2 та компания билан ҳамкорликни узди

    Дунё | 30 июн, 15:15

    Илия Топурия йил охирига қадар UFC’да яна бир жанг ўтказмоқчи

    Спорт | 30 июн, 15:00

    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

    Реклама | 30 июн, 15:00

    Топ-300 талик олийгоҳга кирган ўзбекистонлик ёшларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити берилади

    Ўзбекистон | 30 июн, 14:58

    Туркия ва Сурия автомобиль қатновларини тиклайди

    Дунё | 30 июн, 14:45

    Ўзбекистонда ўқишга кира олмаган мактаб битирувчиларини банд этиш бўйича дастур қабул қилинди

    Ўзбекистон | 30 июн, 14:28

    “Бу ишлар ‘кампаниябозлик’ бўлмаслиги зарур” — президент ёшлар билан доимий мулоқот платформасини йўлга қўйиш ҳақида

    Ўзбекистон | 30 июн, 14:22

    Ўзбекистонда сунъий интеллектнинг миллий моделини ишлаб чиқиш бошлангани эълон қилинди

    Ўзбекистон | 30 июн, 14:16

    Афғонистон терма жамоаси Россия билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин

    Спорт | 30 июн, 13:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.