Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида марҳумга порлоқ келажак тиланган ўлим ҳақидаги гувоҳнома берилди. Бу ҳақда NDTV маълум қилди.
Кекса отаси вафот этгач, Сирвария қишлоғида яшовчи киши қишлоқ бошлиғи Бабулалга мурожаат қилиб, вафот этганликни тақдирловчи ҳужжат ёзиб беришни сўраган. Бабулал илтимосни бажарган ва ҳужжат сўнгида «Унга порлоқ келажак тилайман», деб ўзидан тилак ҳам қўшиб қўйган.
Гувоҳнома сурати интернетда тарқалиб, машҳур бўлиб кетган. Шундан сўнг Бабулал узр сўраган ва унинг ўрнига марҳумга аталган ҳеч қандай тилаклар бўлмаган янги ҳужжат ёзиб берган.
Изоҳ (0)