Сўнгги бир сутка ичида Хитойда 47 киши коронавирус оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси хабар берди.
Вафот этганларнинг 45 нафари Хубэй провинциясидан, қолган икки ҳолат эса Хенан ва Пекинда қайд этилган.
Шундай қилиб коронавирус оқибатида вафот этганларнинг жами сони 2835 кишига етди. Мамлакатда вирусни юқтириб олганлар сони 79 минг кишидан ошган, 39 минг бемор эса даволанишга муваффақ бўлган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)