Германиянинг Гессен федерал ери шимолидаги Фолькмарзен шаҳрида номаълум киши карнавал иштирокчиларининг устига автомобилда бостириб борди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Маълум қилинишича, бир неча киши жароҳат олган. Полиция автомобиль ҳайдовчисини қўлга олган. У Mercedes автомобилини бошқарган.
Қайд этилишича, жароҳат олганлар орасида катта ёшлилар ва болалар бор. Камида 10 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берилмоқда. Воқеа жойида полиция, тез ёрдам ва қутқарувчилар иш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)