Параканоэ бўйича Токио—2020 Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган Азизбек Абдулҳабибов Nexia-3 автомобили билан тақдирланди.
2019 йилнинг 21—25 август кунлари Венгриянинг Сегед шаҳрида ўтказилган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчи 4-ўринни эгаллаган ҳолда Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритганди.
20 февраль, пайшанба куни Абдулҳабибовга Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан Nexia-3 автомобили топширилди.
Изоҳ (0)