• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Саудия Арабистони Ўзбекистонни Умрага борувчилар учун хабга айлантирмоқчи

    Ўзбекистонда Hidaya Airlines номли янги авиакомпания очилиши режалаштириляпти. Ушбу авиакомпания Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида Умра сафари учун бевосита парвозларни ҳамда «Умра+» дастури бўйича Индонезия, Ҳиндистон, Малайзия, Бангладеш каби давлатлардан Умра зиёратига борувчиларнинг Ўзбекистон орқали парвоз қилишларини таъминлайди. Бу ҳақда 19 февраль, чоршанба куни, Тошкентда ўтказилган Uzbekistan Airports, Aviation & Logistics Forum (UAALF-2020) халқаро авиация форумида маълум қилинди, дея хабар берди «Дарё» мухбири Миролим Исажонов.

    Тадбирда Саудия Арабистонидаги Al Hidaya Global Group компанияси директори Солиҳ Солим Баҳвиний сўзга чиқиб, янги авиакомпания лойиҳаси тўғрисида ўз фикрларини билдирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Мазкур халқаро форумга дунё авиация бозори ва янги ғоялар билан танишиш мақсадида ташриф буюрдик. Шунингдек, ўзимиз ҳам бир қанча лойиҳамиз билан келдик. Юртингизда «Умра+» дастури ва тарихий туризмни ривожлантиришга катта талаб бор. Шу боис ҳам ўз лойиҳамиз орқали «Умра+» саёҳатини йўлга қўймоқчимиз. Бу лойиҳа Ўзбекистондаги диний маҳкама билан амалга оширилади.

    Биласизлар, кўплаб мусулмонлар Умрага боришни ният қилади ва шунга интилади. Статистикага кўра, 2019 йил 1 сентябридан 2020 йилнинг 16 январигача Покистондан 600 минг, Индонезиядан 5 мингдан ортиқ, Ҳиндистондан 450 мингдан зиёд, Ўзбекистондан 800 минг киши Умра зиёратига борган. Саудия Арабистони ҳукумати бу кўрсаткични 2030 йилгача 30 миллионга етказишни мақсад қилган.

    Компаниямиз лойиҳа орқали дунёдаги мусулмонлар ва Ислом мамлакатларидан Умрага борувчилар сонини ҳамда авиакомпаниянинг йўловчи ташишини 10 фоизга оширмоқчи. Бундан ташқари, зиёратчиларнинг Ўзбекистондаги тарихий масканлар — Имом Бухорий, Термизий каби қадимий мақбараларга ҳам келишини таъминламоқчимиз. Яъни, биз Тошкентдан хаб сифатида фойдаланиш ниятидамиз. Ҳиндистон, Индонезия, Малайзия, Бангладеш сингари мамлакатлардан Умра сафарига борувчилар Ўзбекистон орқали парвоз қилишларини ташкиллаштириш ниятидамиз. Зиёратчилар бир неча кун Бухоро ва Самарқандда бўлишиб, сўнгра Умрага парвоз қилишади. Улар ўз мамлакатларига яна хаб орқали қайтишади. Қисқаси, Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари бизнинг Марказий Осиёдаги хабимиз бўлади. Мазкур лойиҳа ва ҳамкорлигимизни Саудия Арабистони ҳукумати ҳам қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, Ҳаж ва Умра чипталари нархини пасайтириш ҳам режамизда бор», — деди Солиҳ Солим Баҳвиний.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мазкур бизнес лойиҳа ҳақида бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов шундай деди: «Бу жуда ҳам яхши ва ўринли таклиф. Al Hidaya Global Group компанияси кўп йиллардан бери Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорлик қилиб келади. Улар Ўзбекистондаги зиёрат туризми бўйича имкониятларни ўрганиб чиқиб, бизнес таклиф билан чиқишди.

    Лойиҳа натижасида йилига камида 300 минг зиёратчилар Ўзбекистонда бир неча кеча қолиб, юртимизнинг диққатга сазовор жойларини бориб кўриш имконига эга бўлишади. Компания юртимизда рўйхатдан ўтадиган авиакомпанияни ташкил этмоқчи. Уларнинг ўз самолётлари бор. Албатта, бунда Ўзбекистон иқтисодиётига фойда бўлади. Ҳозирча компания «Умра+» дастури бўйича фақат хориж фуқароларига хизмат кўрсатмоқчи».

    19.02.2020, 22:18   Изоҳ (0)   78126
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Азиз Абдуҳакимов: «Чартер рейсларнинг ҳар бирига 15 минг долларгача субсидия берилади»

    19.02.2020, 21:46

    Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси 28 февраль куни чақирилади

    19.02.2020, 20:56

    Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасида музокаралар бўлиб ўтди (фото)

    19.02.2020, 20:40

    Шавкат Мирзиёев Отатурк қабрига гулчамбар қўйди

    19.02.2020, 19:03

    Наманганда бир ойлик чақалоғи бор аёлини калтаклаб, ўлимига сабабчи бўлган шахс 9 йилга қамалди

    19.02.2020, 18:32

    «Ўзгидромет» 20 февралда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    19.02.2020, 18:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Қозоғистон Женнифер Лопес концертидан қанча даромад топди? 

    14 август, 09:30

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонликлар хориждаги ҳарбий можароларда қатнашмасликка чақирилди

    Ўзбекистон | 14 август, 11:33

    Португалияда 100 килограммлик аёл тасодифан эрини босиб ўлдириб қўйди

    Дунё | 14 август, 11:20

    Германия АҚШнинг Украинага мўлжалланган 500 млн долларлик қурол-яроғ пакетини молиялаштиради

    Дунё | 14 август, 11:14

    “Путин урушни тўхтатмаса, охири жуда ёмон бўлади” — Трамп

    Дунё | 14 август, 11:00

    “Кейинги 48 соат ҳал қилувчи”: Украина армияси Донбассдаги муҳим шаҳарда қуршовда қолиши мумкин

    Дунё | 14 август, 10:49

    “Манчестер Сити” “Монако” футболчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр

    Спорт | 14 август, 10:27

    Бир урушдан бошқасига: Ғазодаги фаластинликлар Жанубий Суданга кўчирилиши мумкин

    Дунё | 14 август, 10:21

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Раъно Шодиева, совғалар “ёмғири”остида қолган Жей Ло, Юлдуз Усмонованинг бир куни қандай ўтади?

    Маданият | 14 август, 10:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.