Тошкентда маст эркак Миллий гвардия ходимига тан жароҳати етказди Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 14 февраль, жума куни, соат 23:00 да Шайхонтоҳур тумани навбатчилик қисмига «Шодлик» маҳалласидаги хонадонлардан бирида жанжал келиб чиққани ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига ППХ ва Миллий гвардия ходимлари етиб борган.
Ходимлар маст ҳолатда қўлида пичоқ ушлаб турган эркакни тинчлантирмоқчи бўлганида у Миллий гвардия ходимига тан жароҳати етказган.
Улар 25 ёшли Б.А.ни қўлга олиб, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ 8-сон ИИБга ҳолатни атрофлича ўрганиш ва қонуний чора кўриш учун олиб борган ва унинг муқаддам судлангани аниқланган.
Изоҳ (0)