Япониянинг Йокогама портида карантинда турган Diamond Princess саёҳат кемасидаги 44 нафар АҚШ фуқаросида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Юқумли касалликлар миллий институти директори Энтони Фаучига таяниб, The Washington Post хабар берди.
Фаучининг сўзларига кўра, вирусни юқтириб олганлар Япониядаги касалхонада даволанади.
Diamond Princess саёҳат кемаси жорий йилнинг 20 январь куни Йокогамадан чиқиб, Кагосима—Гонконг—Окинава йўналишидан ўтиб, 3 февраль куни қайтиб келган. Бу вақтга келиб кемадаги бир неча киши тоби қочгани ҳақида хабар қилган ва ҳукумат бортдаги барчани текширувдан ўтказишга қарор қилган. 11 февраль куни саёҳат кемасидаги кексалар ва сурункали касалликларга эга беморларни соҳилга эвакуация қилиш бошлаган эди.
Мавзуга доир: Японияда карантинга олинган круиз кемасининг 4 нафар йўловчиси Қозоғистон фуқароси эканлиги маълум бўлди
Изоҳ (0)