• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    2020 йил январи фожиалари ҳақидаги карикатура интернетда айланиб юрибди. Биз уни таҳлил қилдик

    2020 йилнинг иккинчи ойи ҳам яримлаб бормоқда. 2020 йилнинг биринчи ойи – январь эса жуда воқеаларга бой бўлди. Рассом Жошуа Кабреранинг Филиппин газетаси – The Sun Star Cebu учун чизилган, январь воқеаларига бағишланган қуйидаги карикатураси ижтимоий тармоқларда жуда оммалашиб кетди.

    Фото: Жошуа Кабрера / The Sun Стар Cебу

    Фото: Жошуа Кабрера / The Sun Стар Cебу

    Ёш журналист Дилбар Исматуллаева ушбу карикатурани синчиклаб ўрганиб, мағзини чақишга уринди. Қуйида унинг бу борадаги мулоҳазаларини келтирамиз.

    Мавзуга доир:

    Ёнғинлар тўхтади, тожвирус эпидемияси бошланди. Сулаймоний ўлди, Ҳайсам ибн Тариқ яшади. Январь нималар билан эсда қолди?

    Ж ҳарфи билан карикатура муаллифи Австралиядаги ўрмон ёнғинларига ишора қилади. Хабарингиз бор, Австралиянинг Жанубий Уэльс штатидаги ёнғин 1 январь куни 176 та турар жойни йўқ қилиб юборди. Мамлакатнинг жануби-шарқида рўй берган ёнғинлар 30 га яқин одамнинг умрига зомин бўлди. Олтита штатда жами 73 минг квадрат километр (Ирландия ҳудуди катталигида) майдон ёниб кетди. Расмий маълумотга қараганда, ёнғин 1,5 мингдан ортиқ уй-жойни яроқсиз ҳолатга келтирди.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Фото: «Коммерсантъ»

    Ёнғин кўплаб ўрмон жониворлари, жумладан, 8 мингдан ортиқ коала нобуд бўлишига сабаб бўлди. Миллиарддан ортиқ бошқа турдаги жониворлар ҳалок бўлди. Ўн кун мобайнида ёнғинга қарши курашган ҳар бир кўнгилли шахс 4 200 доллар миқдорида мукофот олди. Ёнғин айрим турлар бутунлай йўқолиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Ёнғин келтирган умумий зарар 3,5 миллиард долларга баҳоланмоқда.

    Мавзуга доир:

    Фото: Олов ичида қолган Австралия

    А ҳарфи, тахминимча, Филиппинда отилган вулқон билан боғлиқ. 12 январь куни Филиппинда Таал вулқони отилди. Мамлакат ҳукумати тўртинчи хавф даражасини қайд этди; вулқон атрофида яшовчи 80 мингдан ортиқ аҳоли 283 та эвакуация марказига кўчирилди. 14 та шаҳар дарвозалари бекитиб қўйилди. Уч киши ҳалок бўлди, икки киши бедарак йўқолди.

    Фото: LETA

    Фото: LETA

    Н ҳарфи Эроннинг ракета зарбаларига ишора. Маълумки, 7 январдан 8 январга ўтар кечаси Эрон Ироқда – Айн ал-Асад ва Арбилда жойлашган АҚШ ҳарбий базаларига ракета зарбаси берди. Эрон оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, зарба натижасида 80 киши қурбон бўлди. Бироқ Трамп Оқ Уйдан АҚШ халқига қилган мурожаатида америкаликларнинг ҳеч бири жабрланмаганини айтди.

    Фото: Deutsche Welle

    Фото: Deutsche Welle

    Эроннинг ҳаво ҳужуми пайтида Украинанинг Киевга томон йўлга чиққан «Boeing 737-800» самолёти икки ракета воситасида «хатолик туфайли» уриб туширилди. Бортида Канада, Британия, Швеция ҳамда Афғонистон фуқаролари бўлган самолётнинг барча 176 йўловчиси ҳалок бўлди.

    Мавзуга доир:

    • Видео: Эронда Украина самолётига берилган иккита ракета зарбаси
    • Украина Boeing ҳалокати қурбонлари оилаларига тўланадиган товон пули миқдорини эълон қилди
    • Эрон президенти Украина халқига ҳамдардлик билдирди ва Boeing ҳалокати айбдорларини жазолашга ваъда берди
    • «Ҳеч ким қутулиб қола олмайди». Украина президенти Эронда уриб туширилган самолёт бўйича мурожаат қилди
    Маълумот ўрнида, АҚШ қўли билан эронлик генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилган эди. Юқоридаги ҳарбий амалиёт Эроннинг Америкадан олган ўчи бўлди. Сулаймонийнинг дафн маросими сабабли 3 миллионга яқин эронлик кўчага чиқди, намойишлар бўлиб ўтди.

    Мавзуга доир:

    • АҚШ Эроннинг энг нуфузли генералини ўлдириб қўйди. Энди нима бўлади?
    • АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш муқаррарми?
    У ҳарфи йил бошланиши биланоқ содир бўлган ва кўплаб талафотларга олиб келган зилзилалар, жумладан, 26 январь куни Туркиянинг Сивриже шаҳри яқинида рўй берган зилзилага ишора.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Туркияда кузатилган зилзила мутахассислар томонидан 6,5–6,8 балли деб ҳисобланди. Расмий маълумотга кўра, 1 243 одам жароҳат олди, 35 киши ҳалок бўлди.

    Мавзуга доир:

    Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 35 нафаргача кўпайди

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги зилзилада ҳалок бўлган ёки жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини маълум қилди.

    А ҳарфи, сезиб турганингиздек, Индонезиядаги сув тошқинларига ишора. Янги йилнинг 2 январь куни Индонезия пойтахти Жакартада кучли сув тошқини кузатилди. Бунга кучли ёғингарчилик сабаб қилиб кўрсатилди. Айрим туманларда сув тошқини баландлиги 3 метргача етди. Тошқинлар натижасида 35 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди. «Дарё» тошқин қурбонлари сони 66 кишига етгани ҳақида хабар берган эди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Юқоридаги фожиаларнинг барчаси январь ойининг ўзидаёқ барҳам топди ва уларнинг оқибатларини аниқ айтиб бериш мумкин. Бироқ Р ҳарфида ифодаланган коронавирус муаммосини, февраль яримлаб боряпти ҳамки, бартараф этишнинг иложи бўлмаяпти. Касаллик 6 февралга келиб дунёнинг 24 давлатига тарқалди. Хитойда касалланганлар сони 28 мингдан ошиб кетди.

    Мавзуга доир:

    Хитойда тарқалган коронавирус ҳақида билиш зарур бўлган маълумотлар

    Фоторепортаж: Гонконг дўконларида коронавирус туфайли юзага келаётган етишмовчиликлар ва навбатлар

    «Дарё» оқшоми: Хитой коронавируси бўйича 5 февралнинг асосий хабарлари

    Маълумот учун, Ўзбекистонга эвакуация қилинган 2 912 фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди ва уларнинг ҳеч бирида касаллик аломатлари аниқланмади.

    Фото: АП

    Фото: АП

    Й ҳарфи орқали карикатура муаллифи баскетбол афсонаси Коби Брайантнинг ўлимига ишора қилади. 26 январь куни икки карра Олимпия чемпиони Брайант авиаҳалокат қурбони бўлди. 41 ёшли баскетболчига тегишли вертолёт Калифорния жанубидаги Калабасас шаҳрида ҳалокатга учради.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Қурбон бўлганлар тўққиз кишини ташкил этиб, улар орасида баскетболчининг 13 ёшли қизи Мария ҳам бўлган. Улар машғулотга кетаётган бўлгани ҳақида маълумот бор. Ўша вақтда ҳалокат ҳудудида туманли об-ҳаво қайд этилган. Авиаҳалокат сабаби бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

    Мавзуга доир:

    Фотогалерея: Афсонавий Коби Брайант ва унинг қизи Жанна кўча рассомлари нигоҳида

    Ниҳоят, карикатуранинг қуйи қисмидаги 2020-сонидаги сичқон тасвири сичқон йилига ишора.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    07.02.2020, 18:48   Изоҳ (0)   110520
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гонконглик олимлар коронавирусни 40 дақиқада аниқлайдиган ускуна ихтиро қилди

    07.02.2020, 17:47

    Фоторепортаж: Гонконг дўконларида коронавирус туфайли юзага келаётган етишмовчиликлар ва навбатлар

    07.02.2020, 16:13

    Хитойда коронавирус тарқалганини яширишга уринган мансабдорлар қидирилмоқда

    07.02.2020, 15:58

    Видео: Ҳиндистонда 7 яшар қиз терини тошдек қотириб қўядиган ноёб касалликдан азият чекмоқда

    07.02.2020, 14:41

    АҚШ «Ал-Қоида» етакчиларидан бири ўлдирилганини маълум қилди

    07.02.2020, 14:25

    Трамп импичмент жараёнини «дўзах» деб атади

    07.02.2020, 13:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.