Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилояти Жалақудуқ тумани халқ депутатлари Кенгашининг 4 февраль, сешанба куни, бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида туманнинг янги ҳокимини тайинлаш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, айни пайтга қадар вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Фурқат Бузруков Жалақудуқ тумани ҳокими этиб тайинланди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фурқат Бузруков турли йилларда Андижон вилояти ҳокимлиги иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича котибияти етакчи мутахассиси, Андижон шаҳар педагогика коллежи директори, маданият ва спорт ишлари ҳамда ўрта-махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари бошлиғи лавозимларида фаолият юритиб келган. У 1985 йил 30 июнда Андижон туманида туғилган. Маълумоти олий. 2010 йилда Андижон давлат университетини тамомлаган.

Туманнинг собиқ ҳокими Содиқжон Турдиев Республика «Нуроний» жамғармасига раис ҳамда Президент фармони билан сенатор этиб тайинланган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Қирғизистон
“Росатом” яна бир Марказий Осиё давлатида АЭС қурмоқчи
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Италия ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди (фото) 
Маҳаллий
Андижонда ўғли ўлдириб, каналга ташлаб юборилган отанинг мурдаси Фарғонадан топилди