Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 147-моддаси (Йўлларга, йўл иншоотларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказиш, уларни сақлаш қоидаларини бузиш) биринчи қисмига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Норма хабар берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда мазкур моддада йўлларга, йўл иншоотларига ва йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказганлик, уларни сақлаш қоидаларини бузганлик учун санкциялар назарда тутилган.

Ўзгартиришлар кучга киргандан кейин, у бўйича қуйидагиларга ҳам жарима солиш бошланади:

  • автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиганлик учун;
  • йўлларда сунъий нотесликлар ва тўсиқлар барпо этганлик учун;
  • автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаганлик учун;
  • йўлларни сақлаш қоидаларини бузганлик учун.
Шунингдек, жарималар ҳам қайта кўриб чиқилган. Ҳуқуқбузар фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахслар эса БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима тўлашига тўғри келади. Ҳозирги кунда санкциялар унификациялашган — жарима БҲМнинг 10 бараварини ташкил қилади.

Юқорида келтирилган ҳуқуқбузарликлардан ҳеч бўлмаганда биттаси аниқланган тақдирда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси ходимлари баённома тузади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 282-моддаси (Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани жўнатиш) тартибида у кўриб чиқиш учун маъмурий судга юборилади.

Мазкур ўзгаришлар 2020 йил 24 апрелдан кучга киради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 29 май куни 39 даражагача иссиқ бўлади
Шоу-бизнес
“Хитойдан ўлигим қайтади деб қўрққанман”. Уч хил овозда гапира оладиган халқаро цирк устаси, вайнер Шерзод Мамадалиев билан суҳбат (видео)
Маҳаллий
Хоразмда 3-синф ўқувчиларига беҳаё хатти-ҳаракатлар қилган 61 ёшли ўқитувчи беш суткага қамалди