Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбаева Сирдарё вилоят ҳокимлигида ўтказилган маҳаллий кенгаш депутатлари билан учрашувда вакиллик ва ижро ҳокимияти идоралари фаолиятини такомиллаштиришнинг аниқ механизмларига урғу берди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати маълум қилди.
— Айни пайтда вакиллик ва ижро органининг раҳбари ҳоким. Вақти-соати келиб, бу иккаласи ажратилади. Ҳозирча ҳоким вакилларга кўпроқ эркинлик бериши лозим, — деди Танзила Норбоева. — Бўлмаса, ҳоким нима деса, депутатлар қўл кўтариб ўтираверади.
Сенат раиси депутатлар ўз фаолиятларини йўлга қўйиб олишлари учун ишлаб чиқилган тарғибот материалларини тақдим этди. Аниқ мисоллар асосида қабул қилинаётган қонунлар ижросини таъминлаш бўйича бажарилиши лозим бўлган ишларга эътибор қаратди. Шунингдек, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича энг самарали таклифлар айнан ҳудудларда шакллантирилиши лозимлиги қайд этилди.
Танзила Норбоева ёшлар, хотин-қизлар, коррупция ва жиноятчиликка қарши кураш, рақамли иқтисодиётни татбиқ этиш борасидаги долзарб масалалар маҳаллий кенгашларнинг доимий кун тартибида бўлиши лозимлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)