Шавкат Мирзиёев 31 январь куни Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига ташриф буюриб, олимлар, ёш тадқиқотчилар, ишлаб чиқариш вакиллари ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари билан учрашди.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, учрашувда математика, кимё-биология ва геология илмини ривожлантириш, келгуси йиллардаги тараққиёт йўналишларини белгилаш тўғрисида очиқ мулоқот бўлмоқда.
Унда давлат раҳбари илм-фан вакилларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бундан кейин ҳам изчил давом эттирилишини таъкидлади.
«Энди олимларимиз ҳам масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда, тадқиқотларнинг амалий натижалари билан тегишли соҳалар ривожига муносиб ҳисса қўшишлари лозим. Нуфузли академиклардан ҳам, илм-фан соҳасига илк қадам қўяётган ёш олимлардан ҳам катта шижоат ва амалий натижадорлик қилиш талаб этилади», — деди Президент.
Изоҳ (0)