Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент Шавкат Мирзиёев 31 январь куни Тошкентнинг Олимлар кўчасидаги илмий-тадқиқот институтларига ташриф буюриб, янги қуриладиган Геология фанлари университети кампусига тамал тоши қўйгани ҳақида хабар берилган эди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев шу ерда илмий-тадқиқот институтлари ходимлари, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан ҳам суҳбатлашди. Президент 30 йил аввал Ўзбекистонда геология рақобатбардош, хорижликлар тажриба ўрганадиган соҳа бўлгани, аммо ўтган даврда бу салоҳият бой берилганини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

«Бир пайтлар Ўзбекистонда геология анча ривожланган, рақобатбардош соҳа эди. Ҳатто бошқалар келиб, юртимиз мутахассисларидан тажриба ўрганиб кетарди. Лекин охирги ўттиз йилда бу соҳа эътибордан четда қолиб кетди. Бор салоҳиятни сақлаб қололмадик. Олимларга йўналиш, рағбат бўлмади. Замонавий кадрлар етишиб чиқмади», — деди давлат раҳбари.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентнинг таъкидлашича, геологик тадқиқотлар иқтисодиётнинг ҳамма соҳалари учун керак — ташхиссиз беморни операция қилиб бўлмаганидек, геологиясиз саноатни ривожлантириб бўлмайди. «Биз бугун шу соҳа ривожига асос бўладиган илм даргоҳига пойдевор қўймоқдамиз», — деди Шавкат Мирзиёев соҳа олимлари, ёш тадқиқотчилар билан бўлиб ўтган суҳбатда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Никол Пашинян ва Илҳом Алиев 31 май куни Кишинёвда учрашади
Дунё
Ўғлининг қабри ёнида ётган она, Тошкентда бузилаётган бинолар, метрога яширинган украиналиклар — 30 май суратлари 
Маҳаллий
Озодбек Назарбеков “Коба санъат мажмуаси” МЧЖнинг таъсисчиси экани тасдиқланди