Заводлари Хитойда жойлашган смартфонлар ишлаб чиқарувчилари Россияга маҳсулотларни етказиб бериш муддатини икки ҳафтага кечиктирди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Россияга товарлар етказишни Хитойнинг Huawei, Xiaomi, Vivo, Realme, ZTE ва Lenovo компаниялари, шунингдек, ишлаб чиқариши Хитойда бўлган АҚШнинг Apple компанияси кечиктирган.
Мазкур ҳолатни Хитойдаги заводлар Янги йил таътиллари 10 февралгача узайтирилгани билан изоҳламоқда.
Россиялик ритейлерлар ҳозирча смартфонлар танқислигини кутаётгани йўқ, бироқ товарлар етказилиши бир ойгача чўзилса, смартфонлар нархи 10—15 фоизгача кўтарилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)