Facebook компанияси 29 январь куни чораклик даромади ҳақида маълумот берди ҳамда фойдаланувчилар сони кутилганидан кўра кўпроқ ўсганини қайд этди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Компаниянинг соф даромади ўтган йил билан солиштирганда 7 фоизга ошиб, 7,3 миллиард долларни ташкил этди. Даромад ўтган уч ой ичида 25 фоизга ошиб, 21 миллиард долларга етди.
Ҳар ой ижтимоий тармоқдан фойдаланувчи кишилар сони 8 фоизга кўпайиб, 2,5 миллиард нафарга етди.
Facebook’ка тегишли барча дастурлар, хусусан Instagram, Мессенжер ва WhatsApp учун бу кўрсаткич 2,89 миллиард кишини ташкил этди.
«Биз чоракни яхши якунладик, йил якуни ҳам кучли бўлди, чунки тармоғимиз ва бизнесимиз ўсишда давом этмоқда», — дейди Марк Цукерберг.
Бироқ, Facebook акциялари нархи 6% дан кўпроқ тушиб кетди.
Изоҳ (0)