Шаҳрисабз туманидаги Ҳисор давлат қўриқхонаси ходимлари туманнинг тоғли ҳудудида ирбис — қор барсини учратган. Бу ҳақда Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Сарварбек Примов маълум қилди, дея хабар беради Nasafnews .
Қўриқхона ходимлари ушбу ноёб жониворни суратга олишга ҳам муваффақ бўлди.
Мушуксимонлар оиласига мансуб, ҳайвонот оламида жуда ҳам камайиб бораётган ирбис — қор барси бугунги кунда дунё миқёсида бор йўғи 16 та мамлакатда 3—4 мингтагача борлиги тасдиқланиб, Ўзбекистонда ҳам 20—22 та атрофида мавжудлиги қайд этилган.
Қор барси халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи ҳимояси остига олинган. Шунингдек, ушбу жонивор мавжуд барча давлатларда «Қизил китоб»га киритилган.
Изоҳ (0)