Америкалик ҳарбийлар Афғонистонда фалокатга учраган Bombardier E-11A ҳарбий самолёти ҳалокатга учраган жойдан икки кишининг жасадини топди. Бу ҳақда АҚШнинг минтақадаги гуруҳи вакили Сонни Леггетт ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилган.
Маълум қилинишича, фалокат жойига етиб келган маҳаллий аҳоли ҳалок бўлган америкалик ҳарбийларнинг жасадига нисбатан «ҳурматда бўлган».
Шунингдек, америкаликлар фалокатга учраган самолётнинг қора қутисини ҳам топишга муваффақ бўлган. Америка қўмондонлигининг маълум қилишича, фалокат сабабларини аниқлаш бўйича суриштирув ўтказилмоқда, бироқ «самолёт душман ҳужумидан уриб туширилганини исботловчи бирор-бир далил йўқ».
Расмий маълумотларга кўра, фалокатга учраган Э-11А самолёти бортида икки кишигина бўлган.
«Толибон» ҳаракати эса самолётни ўзлари уриб туширганликларини маълум қилган. Ҳаракат етакчиси Забиҳулло Мужоҳиднинг айтишича, жангарилар фалокат содир бўлган Ғазна вилоятидаги ҳудудга афғон армиясининг боришига йўл қўймаган, бироқ қутқарув жамоасининг самолёт қолдиқларига қадар етиб бориши ва мурдаларни олиб кетишига рухсат берган. «Толибон» баёнотида таъкидланишича, самолётда америкалик ҳарбийлар, хусусан, юқори мартабали зобитлар бўлган.
Изоҳ (0)