ХХР раиси Си Цзиньпин, пневмония эпидемиясига сабаб бўлган янги коронавируснинг тарқалиш тезлиги тезлашиб бораётганини, «вазият оғир» эканини айтди.
Meduza’нинг ёзишича, Си Цзиньпиннинг бундай баёнотни коронавирусга қарши кураш чораларига бағишланган сиёсий бюронинг йиғилишидан сўнг берган.
«Биз касалликка қарши курашни ва уларнинг олдини олишни доимий равишда кучайтирмоқдамиз. Бироқ ҳозир биз жамоат соғлиқни сақлаш тизимида жиддий фавқулодда инқирозга дуч келдик», — дейди Си Цзиньпин.
25 январь ҳолатига кўра, Хитойда коронавирусдан 41 киши ҳалок бўлди, 1372 киши вирусни юқтирган. Хитойдан ташқарида коронавирус касаллиги Таиланд, Вьетнам, Сингапур, Жанубий Корея, Тайван, Непал, АҚШ ва Австралияда аниқланган.
24 январь куни кечқурун Франция ҳукумати икки кишини вурисни юқтириб олганини эълон қилди.
Мавзуга доир:
- Хитойда ўқиётган ўзбекистонликлардан коронавирус ҳақида нотўғри маълумот тарқатиб, вазиятни кескинлаштирмаслик сўралди
- ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов: Ухандаги ватандошлар Ўзбекистонга олиб келинади
- Уханда коронавирус билан касалланганлар учун иккинчи госпитал қуриладиган бўлди
- «Вируснинг ўзи Хитойда, лекин барча ваҳимаси Ўзбекистонда бўляпти»
- Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 40 нафардан ошди
- Хитойда коронавирусдан зарарланганларни даволаётган шифокорнинг ўзи касалланиб, вафот этди
Изоҳ (0)