Хитой ҳукумати икки вилоятда янги коронавирус 2019-nCyoV тарқалиши оқибатида юқаётган пневмония хасталиги туфайли эпидемиянинг юқори даражасини эълон қилди, деб ёзмоқда «ТАСС».
Бу Хубей ва Гуандун вилоятларидир. Ушбу ҳудудларда касаллик билан курашиш мақсадида барча давлат идораларини ихчамлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Вирус тарқалишининг олдини олиш учун корхоналар, ўқув масканлари фаолияти тўхтатилиб, оммавий-маданий тадбирлар бекор қилинмоқда ва хавфли ҳисобланаётган жойлардан одамлар узоқлаштирилмоқда.
Маҳаллий ҳокимликлар йўлларда ҳаракатлар қатновини камайтириш ва вирус аломатлари кузатилган аҳоли вакилларининг миграциясини ҳам вақтинча тўхтатиш ваколатига эга бўлган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)