Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномаси вақтида 2019 йил — «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да салмоқли натижаларга эришилганини таъкидлади.
Хусусан, мактабгача таълимни ривожлантириш борасида бошлаган ислоҳотлар натижасида 2019 йилда 5 722 та давлат, хусусий, оилавий болалар боғчалари ташкил этилди.
«Шунинг ҳисобидан фарзандларимизни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси бир йил давомида 38 фоиздан 52 фоизга кўтарилди», — деди Президент.
Шавкат Мирзиёевнинг қўшимча қилишича, боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини 2020 йилда 60 фоизга етказиш учун бюджетдан қарийб 2 триллион сўм маблағ ажратилади.
Мавзуга доир:
- Тошкентда ерости силкинишлари сезилди. Бу вақтда Президент прописка тизими ҳақида гапираётган эди
- Шавкат Мирзиёев — Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик ҳақида: «Халқ вакиллари нима деса шу бўлади»
- Шавкат Мирзиёев 2020 йилни «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб эълон қилди
Изоҳ (0)