Германиянинг Баден-Вюртемберг ерида жойлашган Рот-ам-Зе шаҳрида юз берган отишмада камида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Қайд этилишича, отишма Банхофштрасс кўчасида юз берган. Полициянинг маълумотларига кўра, жиноятчи ва унинг қурбонлари бир-бирини таниган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, 1983 йилда туғилган эркак ўз оила аъзоларига ўт очган.
Хабар берилишича, яна бир неча киши жароҳат олган. Мерган қўлга олинган, бошқа гумонланувчилар йўқ.
Изоҳ (0)