Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.
Суҳбат давомида Ёдгор Саъдиев «Шайтанат» сериалининг ҳали катта экранларга чиқмаган, сўнгги 21-қисми ҳақида гапириб берди.
https://youtu.be/Z6Nz7T-6CjM?t=1h10m14s
‘Шайтанат’ сериалининг 21-қисмда янги чеҳралар бор, янги чеҳралардан Улуғбек Қодиров ҳамда Нозим Тўлахўжаев сингари актёрлар рол ижро қилишган. Янги чеҳралардан шу, яъни халқимиз танийдиган актёрларни айтяпман.Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев суҳбат давомида «Шайтанат» сериалининг телеканаллардаги 20 йиллик «запрет»и сабаби, сериалнинг 21-қисми ҳамда ҳаёти ва ижодига оид кўплаб жавобсиз саволларга ойдинлик киритган.Мен ўзимча шу билан ‘Шайтанат’ сериалини тугатдим. Мен буёғига қадам ҳам босмайман, чунки Тоҳир аканинг ҳам сўзини олганман. Шу билан тугатаман десам, ‘Яхши қилибсиз’, дедилар. Фильм нима билан тугаши, унинг якуни қандай бўлиши ҳақида ҳозир гапириб ўтирмайман.
Ўша стилдан ўнгга ҳам чапга ҳам чиқилган эмас. Ўша тил. Агар кейингилари ҳам олинадиган бўлса, шу йўналишда бўлади. Чунки ўша йўналиш билан сериал одамларга манзур бўлиши мумкин. Мен яна бир нарсани айтаман, Тоҳир Маликнинг бу асарида мантиқ жуда ҳам кучли. Ҳозирги баъзи фильмларни кўришади-да, кинотеатрдан чиқиб унутишади, чунки мантиқ йўқ. Ёшларимиз бу масалада кўпроқ шошилишади.
Ёдгор Саъдиев, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти
Маълумот учун, «Шайтанат» сериалининг 21-қисми айни кунларда монтаж ва дубляж жараёнида.
Изоҳ (0)