Numbeo статистика ресурси эълон қилган турмуш қиймати индекси асосидаги дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингида Тошкент 440 шаҳар орасида 413-ўринни эгаллади.
Шунингдек, рўйхатдан Марказий Осиёдаги бошқа шаҳарлар ҳам ўрин олган. Жумладан, Қозоғистоннинг Нур-Султон ва Олмаота шаҳарлари тегишли равишда 386 ва 389-ўринда, Қирғизистон пойтахти Бишкек эса 410-ўринда қайд этилган.
Рейтингдаги биринчи бешлик Швейцария шаҳарлари — Цюрих, Базель, Лозанна, Женева ва Бёрн ўртасида тақсимланди. Кейинги ўринларни эса Норвегиянинг Ставангер, Осло, Тронхейм, Берген шаҳарлари ва Исландия пойтахти Рейкьявик банд қилинган.
Маълумот учун, турмуш қиймати индекси дўкон ва ресторанлар, транспортдаги қатнов нархи, коммунал хизматларга харажатлар ва маҳаллий аҳолининг харид қуввати асосида ҳисобланади.
Изоҳ (0)