• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев экспорт, инвестиция ва маҳаллийлаштиришни кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказди

    Шавкат Мирзиёев 15 январь, чоршанба куни экспорт, инвестиция ва маҳаллийлаштиришни кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маълум бўлишича, экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилган чоралар натижасида ўтган 2019 йилда Ўзбекистонда экспорт ҳажми 28 фоизга ўсиб, ҳудудий саноат экспорти қарийб 2 баробарга ошган.

    Мазкур йўналишдаги кўрсаткичларни янада ошириш мақсадида бу йилдан бошлаб прогноз кўрсаткичларини белгилаш ва мониторинг қилиш бўйича янги тизим жорий этилиб, экспорт прогнози 3 йиллик қилиб тасдиқланди. 2020 йил режаси ўтган йилги натижалар билан солиштирганда 22 фоиз кўпроқ қилиб белгиланди.

    Видеоселектор йиғилишида экспорт, инвестиция ва маҳаллийлаштириш йўналишларига масъул мутасаддиларнинг вазифалари кўриб чиқилиб, ҳар бир доллардан унумли фойдаланиш бўйича ҳудудлар ва тармоқлар раҳбарларининг шахсий масъулияти белгиланди.

    Шавкат Мирзиёев йиғилиш давомида бундан буён тармоқ ёки ҳудуднинг масаласи деган сансалорлик бўлмаслиги, экспорт прогнози ижросини таъминлашга ҳар бир вазир, хўжалик бирлашмаси раҳбари ҳоким билан бирга теппа-тенг жавоб беришини таъкидлади.

    Шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига жорий йилги экспорт прогнози ижросини тўлиқ таъминлаш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқиб, маҳсулотларни қаерга, қачон экспорт қилиш ва буни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш вазифаси юклатилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига пахта толасини қайта ишлаш қувватларини 80 фоизга етказиш, янги корхоналар ҳисобига экспорт номенклатурасини диверсификация қилиш ҳамда географиясини кенгайтириш топширилди.

    Ўзбекистонда экспортёрларининг салоҳиятли бозорларга киришини енгиллаштириш учун имтиёзли савдо режимини жорий этиш, «ГСП+» умумий преференсиялар тизимига қўшилиш юзасидан ҳам кўрсатмалар берилди.

    Йиғилишда мева-сабзавотлар экспорти масаласи ҳам муҳокама қилинди. Мева-сабзавот экинларини экспорт талабидан келиб чиқиб оптимал жойлаштириш, салоҳиятли ташқи бозорларда савдо уйлари ва дилерлик тармоқларини ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди. Ихтисослашган 55 та туманда мева-сабзавотлар ишлаб чиқаришни кластер шаклига ўтказиш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

    «Ўзстандарт» агентлигига ҳудудий ҳокимликлар билан биргаликда 155 та фермер хўжалигида «Global G.A.P» халқаро стандартини жорий этиш, Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташқи бозорлар талабларига мувофиқлаштириш бўйича топшириқлар берилди.

    Экспорт фаолияти жозибадорлигини ошириш учун экспорт ва экспортолди молиялаштириш тизимини ташкил этиш, ташиш харажатларини қоплаш механизмини кенгайтириш борасида чора-тадбирлар белгиланди.

    Видеоселектор йиғилишида инвестицияларни жалб этиш масалалари таҳлил қилинди. Ўтган йили барча манбалар ҳисобидан ўзлаштирилган инвестицияларнинг қарийб 30 фоизини тўғридан-тўғри хорижий сармоялар ташкил этди. Таъкидланишича, саноати ривожланмаган, олис туманларга ҳам катта инвестициялар кириб бориб, умумий қиймати 5,4 миллиард доллар бўлган 145 та тармоқ ва 167 та ҳудудий лойиҳалар ишга туширилди.

    2020 йилдан Инвестиция дастурлари янги тизим асосида ишлаб чиқилди. Шу йил учун 1569 та хусусий ва тўғридан-тўғри инвестиция лойиҳалари рўйхати тасдиқланди. Мазкур дастурга асосан шу йилда 233 триллион 200 миллиард сўм, жумладан, 7,1 миллиард доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилиши кўзда тутилган.

    Йиғилишда тармоқлар ва ҳудудлар раҳбарлари бу борада амалга ошириши зарур бўлган чора-тадбирлар белгилаб берилди. Тегишли вазирлик, идора ва ҳўжалик бирлашмалари раҳбарларига тармоқ лойиҳаларини ўз вақтида ишга тушириш бўйича жавобгарлик юкланди. Ҳудудларда амалга ошириладиган тўғридан тўғри инвестициялар иштирокидаги ҳар бир лойиҳага республика идоралари раҳбарлари масъул сифатида бириктирилди.

    Мутасаддиларга галдаги лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ишларини якунлаб, хорижий инвесторлар билан шартномалар имзолаш ва ижросини қатъий назоратга олиш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Бундан ташқари, видеоселекторда бу йилги бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ижтимоий ва инфратузилма лойиҳалар ижроси ҳам муҳокама қилинди. Шавкат Мирзиёев бюджет маблағларининг самарали сарфланиши, белгиланган 2 минг 190 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатли бажарилишини қатъий назоратга олиш зарурлигини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    2020 йилда 372 та болалар боғчаси, 343 та мактаб, 228 та тиббиёт муассасаси, 61 та олий ўқув юрти, 44 та спорт иншооти, 187 та ичимлик ва оқова сув тармоғи, 241 та ирригация ва мелиорация объектида қурилиш-таъмирлаш ишлари белгиланган. Ўтган йили бошланган лойиҳаларни сифатли амалга ошириш, янги объектлар бўйича тендер савдоларини якунлаш ва молиялаштириш юзасидан топшириқлар берилди.

    Шунингдек, Шавкат Мирзиёев инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш, инвестициялар самарадорлигини баҳолашда муаммолар сақланиб қолаётганини кўрсатиб ўтди. Мутасаддиларга хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда тармоқлар ва ҳудудлар бўйича инвестиция стратегиясини ишлаб чиқиш, бунда жалб қилинаётган инвестициялар самарадорлиги ва иқтисодий-ижтимоий таъсирини баҳолаш, тўғридан-тўғри хорижий сармояларни йўналтириш учун етакчи соҳаларни белгилаш вазифаси қўйилди.

    2019 йил якуни бўйича локализация доирасида 800 дан ортиқ лойиҳалар ишга туширилди. Хусусан, поливинилхлорид, катанка, электродвигатель, шиша идишлар, маиший техника, ҳар хил дори-дармонлар ва бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

    Шу йилдан бошлаб маҳаллийлаштириш дастурини янгича ёндашувлар асосида шакллантирамиз, деди давлатимиз раҳбари. Хусусан, 830 та лойиҳа доирасида 9 триллион сўмлик янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш режалаштирилган.

    «Ўзелтехсаноат» уюшмаси, «Ўзагротехсаноат-холдинг» АЖ, «Ўзавтосаноат» АЖ, «Фармацевтика тармоғини ривожлантириш» агентлиги, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, шунингдек, Тошкент шаҳри, Фарғона вилояти, Хоразм, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари аниқ лойиҳаларни амалга оширишлари лозимлиги қайд этилди.

    Шу муносабат билан, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ҳар бир вазирлик ва идора билан биргаликда бир ой муддатда 2020 йил маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳалар бўйича тармоқ жадвалларини тасдиқлаш вазифаси юклатилди.

    Давлати раҳбари лойиҳаларни амалга оширишда асосий эътибор маҳсулотнинг рақобатбардошлиги ва иқтисодий самарадорлигига, таннархини камайтиришга қаратилиши кераклигини таъкидлади.

    «Ўзстандарт» агентлигига тадбиркорлик субъектларига импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштиришда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш белгиланди. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига маҳаллийлаштириш дастури доирасидаги лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилиши бўйича шахсий назорат ўрнатиш топшириғи берилди.

    Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Савдо-саноат палатасига жойлардаги масъуллар билан биргаликда Республика саноат ярмаркаси доирасида тузилган шартномалар ижросини тўлиқ ва ўз вақтида таъминлаш чораларини кўриш вазифаси қўйилди. Видеоселектор йиғилишида мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботи эшитилди, галдаги муҳим вазифалар белгилаб олинди.

    15.01.2020, 20:12   Изоҳ (0)   26176
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «‘Юз-кўзингни ўйиб оламан’ дейдиган аёллар бор экан». Депутат Калонов — сайловолди учрашувлари ва депутатлар мажбурияти ҳақида

    15.01.2020, 18:56

    Давлат монополия қўмитаси Ўзбекистонда 2019 йилда амалга оширилган энг йирик бешта савдо келишувини эълон қилди

    15.01.2020, 18:42

    2019 йилда онлайн аукционлар орқали 156,1 млрд сўмлик чиройли рақамлар сотилди

    15.01.2020, 18:26

    «Ўзгидромет» 16 январда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор

    15.01.2020, 18:11

    ЎзЛиДеПни бир жинсли никоҳларни қўллашда айблаган депутат Тошкентнинг Депутатлик одоби комиссиясига раис бўлди

    15.01.2020, 17:40

    Қашқадарёда 50 та янги боғча пайдо бўлди

    15.01.2020, 16:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.