Европа авиация хавфсизлиги агентлиги (EАSА) авиакомпанияларга Ироқ ҳаво ҳудудида парвоз қилмасликни тавсия қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Агентлик буни Яқин Шарқдаги вазият туфайли эҳтиёт чораси сифатида баҳолади.
«Яқин Шарқдаги охирги воқеалар фонида EАSА Евроиттифоқ авиация расмийлари билан боғланди ва эҳтиёт чораси сифатида Ироқ ҳаво ҳудудида тижорий авиация операцияларни амалга оширмасликни тавсия қилди», — дейилади агентлик хабарида.
Изоҳ (0)