Эрон расмийлари америкалик ҳарбийлар имкон қадар камроқ жабрланиши учун АҚШнинг Ироқдаги объектларига ракета зарбаларини атайин мўлжаллаб урган. «ТАСС»нинг ёзишича, бу ҳақда АҚШ маъмурияти юқори мартабали вакилига таяниб, The Washington Post хабар берди.
«Бу эронликларга ўз юзини сақлаб қолиши билан бир қаторда ҳар икки томонга уруш остонасидан чекиниш имкониятини берган. АҚШ расмийлари, [7 январь] сешанба куниёқ Эрон ҳужум қилмоқчи бўлган объектлар [рўйхат]ини билган, аммо уларнинг айнан қайси бирига экани номаълум эди», — деган у.
Эрон АҚШ ҳарбий объектларига зарба берилиши ҳақида Ироқни огоҳлантирган. Ўз навбатида Ироқ расмийлари ҳужумлардан бир неча соат олдин бу ҳақда АҚШ ҳарбийларига тегишли маълумотларни етказган.
Изоҳ (0)